Immunitet (xususiyat)
Иммунитет, фотоиммунитет, ўсимликлар иммунитети — ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни ўзига юктирмаслик ва улар ажратадиган заҳарли моддалар таъсирига чидамлилик хусусия-ти. И. ни ўсимликларда касаллик қўзғатувчиларга чидамлиликнинг энг юқори даражаси деб ҳисоблаш мумкин. И. сиртдан қуйидагича намоён бўлади: касаллик қўзғатувчи ва унинг ўсимликка юқиши учун зарурий шароитлар мавжуд бўлганда И. ли ўсимликлар касалга чалинмайди, уларда патологик жа-раён вужудга келмайди; иммунитети йўқ ўсимликлар эса бундай шароитда касалликка чалинади. И. нинг хусусий кўриниши ўсимликнинг чидамлилиги (толерантлиги)дан иборат бўлиб, бунда касаллик юққан ўсимликда ҳосил миқдори ва сифатининг кескин пасай-иши кузатилмайди. И.нинг намоён бўлиши кўпинча хўжайин-ўсимликнинг ферментлар системаси, фитон-сидлар, фитоалексинлар таъсири, ок-сидланишенергия алмашинувининг барқарорлиги, баъзи кимёвий бирик-малар миқдори, шунингдек, ўсимликнинг алоҳида морфологик тузилиш ху-сусиятларига боғлиқ. Ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчилардан ҳимояланиш механизми яна уларнинг ўта таъсирчанлик реаксиясидан иборат. Ўсимликларда бу хусусиятнинг асоси шундан иборатки, касаллик юққан ҳужайралар тезда нобуд бўлади ва уларда касаллик қўзғатувчилар таркала олмайди. Касаллик қўзғатувчилар ва ўсимликлар ҳимояланиш механизмининг турли-туманлиги хусусида ягона назария йўқ. Ўсимликларнинг антигенларга қарши антителалар ҳосил қилиш хусусиятлари ҳам исботланмаган. Ўсимликларда И. нинг махсус ва гуруҳли хили учрайди. Махсус И. да ўсимликлар касаллик қўзғатувчиларнинг бирор туригамансуб бўлган биотипга ёки ирқига чи-дамлиликни, гуруҳли И. да эса уларнинг бир қанча ирқи ёки турига чидамлиликни намоён этади.
И. ирсий хусусият бўлиб, дурагайлашда наслга берилади. Касалликларга чи-дамли навлар яратишда чидамлилик негизларига эга бўлган ўсимлик шаклларидан фойдаланилади. Масалан, ғўзанинг вилтга чидамли Тошкент навларини яратишда чидамлилик манбаи сифатида ёввойи Мексика ғўзасидан фойдаланилган (яна қ. Ўсимликнинг ҳимоя реаксияси).
Абдукарим Зикирёев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |