Иммуногенетика (иммунитет ва генетика) — иммунитетнинг генетик механизмини ўрганадиган биологик фан. И. иммунитет ва иммун реаксиялар бошқарилиши асосини ташкил этадиган ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади ҳамда иммунологик методлар ёрдамида иммунитетнинг генетик механизмларини очиб беради. И. ХХ аср бошларида одам ва ҳайвонлар қон гурухларининг ўрганилиши ҳамда организмнинг токсинлар ёки инфексияларга таъсирчанлиги уларнинг ирсий хусусиятларига боғликлиги аниқланиши билан фан сифатида шакллана бошлади. И. иммунология, генетика, молекуляр биология, биокимё билан боғланган. У антигенларни синтезловчи ва иммун реаксияларни бошқа-рувчи генлар кодининг (қаранг Генетик код) кашф этилиши туфайли ривожланади. Органларнинг кўчириб ўтказилиши ва қон қуйишда тўқималарнинг мос келмаслиги ҳайвонлар ҳужайраси сиртида жойлашган тўқималар муво-фиқлиги ген фаолияти туфайли син-тезланган маҳсулот билан боғлиқ. Шу сабабдан иммунологик жиҳатдан бир-биридан кам фарқ қиладиган донор ва реципиентларни танлаб олиш трансплантация ишларининг муваффақияти гарови ҳисобланади. Тўқималар муво-фиқлиги генларнинг ўрганилиши на-тижасида одам организмининг кўпчилик касалликларга (склерознинг айрим шакллари, ревматоид артрит, болалар диабети, гижжа) таъсирчанлиги ана шу генларнинг муайян аллелларига боғлиқлиги аниқланган. Ҳужайра ташқи мембранаси антигенларига вируслар (шу жумладан онковируслар) бирикиб олиши туфайли бу антигенлар организ-мни вирус инфексиясига таъсирчан қилиб қўяди. Тўқима мувофиклиги ан-тигенлари синтезини кодлаштирувчи генлардан ташқари иммун реаксияларни бошқарувчи доминант Ир. генлар (қаранг Доминантлик) ҳам бўлади. И. "бегона"ни иммун билиб олиш механизмини ҳам ўрганади. "Бегона"ни билиб олиш структураларига Влимфоцитлар ва уларнинг аналоги Тлимфоцитлар сиртида жойлашган иммуноглобулин ре-септорлар киради. Иммуноглобулин полипептид занжирининг синтези икки-та (В ва С) ген оркали кодланади; В — антителонинг спецификлигини, С — унинг қайси гуруҳ (синф, кенжа синф, тип)га мансублигини белгилайди. Иммун жавобнинг шаклланишида иммункомпетентли ҳужайраларнинг ўзаро таъсири омилларини ҳамда иммун си-стемасининг ирсий зарарланишини ўрганиш ҳам И. вазифасига киради. И. соҳасидаги ишлар трансплантология, трансфизиология, клиник И., наслчилик ишларида катта аҳамиятга эга.

Адабиёт

  • Петров Р. В., Иммунология и иммуногенетика, М., 1976; Генетический контрол иммунного ответа. Инглизчадан таржима, М., 1976.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил