Immunoglobulin Y
Иммуноглобулинлар Й (ИгЙ)—қушлар, судралувчилар ва сув ва қуруқликда яшовчиларда мавжуд бўлган антителалар синфидир. ИгЙ тухум сариғида кўп миқдорда тўпланади, бу ерда улар қон плазмасидан ўтади. ИгЙ молекуласи иккита оғир ва иккита энгил занжирдан иборат. Дастлабки маълумотларга кўра, сутемизувчилар иммуноглобулинлари ИгГ билан тизимли ва функцонал ўхшашлиги туфайли ИгЙ ИгГ деб нотўғри номланади. Бироқ, ИгЙ ва ИгГ ўртасида ҳали ҳам сезиларли таркибий ва функсионал фарқлар мавжуд ва ИгГ (анти-ИгГ) га қарши қаратилган антителалар ИгЙ[1] га таъсир қилмайди[2].
Тарихи
Товуқ тухумларида нейтраллаштирувчи антителаларнинг мавжудлиги ҳақида биринчи марта 1983—йилда Клемперер томонидан кўрсатилган. 1992–йилдан эса тухум сутемизувчилар қони ўрнига поликлонал антикорлар манбаи сифатида ишлатила бошланди. 1996—йилдан бери ИгЙ диагностика ва терапевтик мақсадларда фаол фойдаланиб келинмоқда[3].
Тузилиши ва функциялари
Структуравий жиҳатдан ИгЙ сутемизувчилар ИгГ га ўхашйди. ИгЙ молекуласи доимий ва ўзгарувчан доменли иккита оғир ва иккита энгил занжирдан иборат. ИгЙ оғир занжири массаси сутемизувчилар ИгГ оғир занжири учун 50 кДа га нисбатан 70 кДа ни ташкил қилади, аммо иккала синф антителаларининг энгил занжирлари 21 кДа ни ташкил этади. Энгил занжирида битта ўзгарувчан ва битта доимий домен мавжуд бўлса, оғир занжирда битта ўзгарувчан домен ва тўртта доимий домен мавжуд бўлиб, улар CҲ1, CҲ2, CҲ3 ва CҲ4 (сутемизувчилар ИгГ фақат учта C доимий доменига эга: CҲ1, CҲ2, CҲ3 и CҲ4). ИгЙ молекуласида ошиқ-мошиқ минтақаси йўқлиги сабабли, ИгГ молекуласига қараганда камроқ мослашувчан бўлади. Ўрдаклар кесилган Фc ҳудуди билан ИгЙ нинг „кесилган шаклини“ ишлаб чиқаради[4]. ИгЙ молекуласи антителаларга хос бўлган В, Д ва Ж ҳудудларига эга бўлишига қарамай, В (Д) Ж рекомбинацияси уларнинг хилма-хиллигини яратишда кичик рол ўйнайди, чунки қайта тартибга солишда фақат битта локусга таъсир қилади. ИгЙ хилма-хиллигини яратишнинг асосий механизми ген гиперконверсиясидир, бу жараёнда В(Д)Ж қайта ташкил этилгандан сўнг псевдогендан гомологик навбатлик билан функсионал генга киритилади. ИгЙ молекуласи ўз тузилишини 4,0 дан 9,0 гача пҲ қийматларида сақлай олади ва пҲ 3,5 дан паст бўлган ҳолатда ўз фаоллигини аста-секинлик билан йўқотади, лекин ўз фаоллигини пҲ 3,0 дан 4, 0 гача сақлайдиган қуён ИгГ га қараганда кислота денатурациясига кўпроқ сезгир бўлади. ИгЙ 40 °C гача бўлган ҳароратларда барқарор ва 60 °C да қисқа вақт давомида тузилишини сақлаб қолади, шунинг учун у пастеризацияга бардош бера олади. ИгЙ нинг изоэлектрик нуқтаси 5,7 дан 7,6 гача. ИгЙ фаол равишда стерил ҳолатда қондан тухум сариғига кўчирилади, у ерда кўп миқдорда экилади. Қушларда тухум қўйиш вақтида тухум сариғида 200 мг ИгЙ мавжуд бўлади. ИгГ дан фарқли ўлароқ, ИгЙ комплемент тизимининг таркибий қисмлари, ревматоид омил, Фc-рецептори, А ва Г оқсиллари билан боғланмайди[5].
Аҳамияти
ИгЙ сутемизувчилар қонидан ажратилганда ИгГ га муқобил сифатида тиббиётда кенг қўлланишини аниқланди, чунки уларнинг ноинвазивлиги ва изоляция қилиш қулайлиги, шунингдек, тухумларда тўпланган антителаларнинг кўплиги сабаб бўлди ва улар Иммуноташхислаш, иммунотерапияда, ҳайвонларнинг заҳарли токсинларини, шунингдек бактерияларни зарарсизлантириш учун қўлланила бошланди. Бундан ташқари, ИгЙ озиқ-овқат саноатида озиқ-овқат қўшимчаси ва консервалар сифатида қўлланиши исботланди[6]. ИгЙ нинг антибактериал хусусиятлари аллақачон энтеротоксинлар ишлаб чиқарадиган бактерияларда (шу жумладан кўпгина антибиотикларга чидамли) синовдан ўтган, масалан, ичак таёқчаси, Салмонелла тйпҳимуриум, ''Cлостридиум диффиcиле'', ''Ҳелиcобаcтер пйлори'', ''Аcинетобаcтер бауманнииэн'', Фусобаcтериум нуcлеатум ва Стрептоcоccус мутанс. ИгЙ шунингдек, баъзи ротавируслар, Ҳ5Н1 парранда гриппи ва бошқа кўплаб вируслар учун кўрсатилган вирусларга қарши фаолликка эга. ИгЙ нинг замбуруғларга фаоллиги Cандида албиcанс ва Cандида глабрата патоген хамиртурушларида кўрсатилган. ИгЙ антипаразитик фаолликка ҳам эга, чунки улар Трйпаносома эванси ва Трйпаносома cрузи га таъсир қилади. ИгЙ нинг ўсмага қарши фаоллиги, шунингдек, ИгЙ нинг оксидланишга қарши потенциал қўлланиши кўрсатилган, чунки ИгЙ панкреатик липазани блоклайди ва ёғли овқатларнинг сўрилишини олдини олади[7].
Тиббиётдаги о'рни
ИгЙ селиакия касаллигининг олдини олиш ва аллергик реакцияларнинг олдини олиш учун ишлатилиши мумкин[8]. ИгЙ тиббий диагностикада кенг қўлланишини исботланганидан сўнг, улар турли вирусли ва бактериал касалликларни, шунингдек, ўсма белгилари билан ўзаро таъсир қилиш қобилиятга эгалиги сабаб ўсмаларни ташхислашда ўз самарадорлигини кўрсати аниқланди. ИгЙ гематологик текширувларда, шунингдек, маълум ферментлар ва бошқа бирикмаларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин[9].
Манбалар
- ↑ „Струcтуре, Фунcтион анд Пҳйсиcочемиcал Пропертиэс оф ИгЙ“. 2014-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ Струcтуре, Фунcтион анд Пҳйсиcочемиcал Пропертиэс оф ИгЙ.
- ↑ Ланзарини Н. М., Бентес Г. А., Волотãо Э. М., Пинто М. А. Усе оф чиcкен иммуноглобулин Й ин генерал вирологй. (англ.) // Жоурнал Оф Иммуноассай & Иммуночемистрй. — 2018. — Вол. 39, но. 3. — П. 235—248. — дои:10.1080/15321819.2018.1500375. — ПМИД 30044696. [исправит]
- ↑ Дависон, Т. Фред; Бернд Касперс; Карел Антони Счат. Авиан Иммунологй. Аcадемиc Пресс, 2008 — 418-бет. ИСБН 978-0-12-370634-8.
- ↑ Переира Э.П.В., ван Тилбург М. Ф., Флореан Э.О.П.Т., Гуэдес М.И.Ф. Эгг ёлк антибодиэс (ИгЙ) анд тҳеир апплиcатионс ин ҳуман анд ветеринарй ҳеалтҳ: А ревиэw. (англ.) // Интернатионал Иммунопҳармаcологй. — 2019. — Аугуст (вол. 73). — П. 293—303. — дои:10.1016/ж.интимп.2019.05.015. — ПМИД 31128529. [исправить]
- ↑ Ҳориэ К., Ҳориэ Н., Абдоу А. М., Янг Ж. О., Юн С. С., Чун Ҳ. Н., Парк C. К., Ким М., Ҳатта Ҳ. Суппрессиве эффеcт оф фунcтионал дринкинг ёгурт cонтаининг спеcифиc эгг ёлк иммуноглобулин он Ҳелиcобаcтер пйлори ин ҳуманс. (англ.) // Жоурнал Оф Даирй Сcиэнcе. — 2004. — Деcембер (вол. 87, но. 12). — П. 4073—4079. — дои:10.3168/ждс.С0022-0302(04)73549-3. — ПМИД 15545368. [исправит]
- ↑ Переира Э.П.В., ван Тилбург М. Ф., Флореан Э.О.П.Т., Гуэдес М.И.Ф. Эгг ёлк антибодиэс (ИгЙ) анд тҳеир апплиcатионс ин ҳуман анд ветеринарй ҳеалтҳ: А ревиэw. (англ.) // Интернатионал Иммунопҳармаcологй. — 2019. — Аугуст (вол. 73). — П. 293—303. — дои:10.1016/ж.интимп.2019.05.015. — ПМИД 31128529. [исправить]
- ↑ „Эгг ёлк антибодиэс (ИгЙ) анд тҳеир апплиcатионс ин ҳуман анд ветеринарй ҳеалтҳ: А ревиэw“. пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов. Натионал ЛИбрарй оф Медиcине (2019-йил 22-май). Қаралди: 5-август 2022-йил.
- ↑ Переира Э.П.В., ван Тилбург М. Ф., Флореан Э.О.П.Т., Гуэдес М.И.Ф. Эгг ёлк антибодиэс (ИгЙ) анд тҳеир апплиcатионс ин ҳуман анд ветеринарй ҳеалтҳ: А ревиэw. (англ.) // Интернатионал Иммунопҳармаcологй. — 2019. — Аугуст (вол. 73). — П. 293—303. — дои:10.1016/ж.интимп.2019.05.015. — ПМИД 31128529. [исправит]
Адабиётлар
Галактионов В. Г. Иммунология. — М.: Издат. сентр „Академия“, 2004. — 528 с. — ИСБН 5-7695-1260-1.