Immunoglobulinlar
Иммуноглобулинлар (Иг) -умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг қон зардобидаги антителолар фаоллигига эга бўлган глобуляр оқсиллар гуруҳи. И. молекуласи иккита бир хил енгил ва иккита бир хил оғир полипептид (қаранг Пептидлар) занжирлардан иборат бўлиб, улар ўзаро, асосан, дисулфид (— С—С—) боғлар билан боғланган. И. нинг бундай тўрт занжирли тузилиши давомий қайтарилиб, димерлар (ИгА) ёки пентамерлар (ИгМ) ҳосил қилиши мумкин. Ҳар бир полипептид занжир (енгил ёки оғир) иккита — констант ва вариабел қисмдам иборат бўлиб, констант (СООН — четки) қисмнинг аминокислотали кетма-кетлиги турли И. да жуда ўхшаш вариабел (НҲ2 — четки) қисмда эса турли И. да турлича. И. хусусиятлари уларнинг битта енгил ва битта оғир занжирли вариабел қисмдан тузилган фаол марказининг фазовий структурасига боғлиқ. Уларнинг бошқа биологик хоссалари (плацента орқали ўтиши, секретларга тушиши, тўқималарда пайдо бўлиши, комплемент тизимининг фаоллашуви ёки биологик фаол моддаларнинг ажралиши) молекуляр констант қисмининг тузилиши орқали аниқланган. Констант қисмларининг тузилиши ва антиген фарқига мувофиқ оғир занжирлар 5 та синфга бўлинади: у, с, а, 8, е. Улар ҳам ўз навбатида И. нинг тегишлича 5 синфини ҳосил қилади: ИгГ, ИгМ, ИгА, ИгД, Иге. И. лимфа ҳужайраларида синтезланади ва иммунитет ҳосил бўлишида иштирок этади; улар, асосан, қонда, қисман сўлак, ўт, орқа мия суюклиги, сийдик, турли секретлар ва б. тўқима суюкликларида бўлади. И. нинг асосий эффектор реаксиялари ҳар бир антигенга ўзига хос антителолар ишлаб чиқиш орқали амалга ошади. Унинг бу хусусиятидан тиббиётда айрим инфексион касалликларни (мас, кўкйўталга, стафилококка қарши И.) даволашда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |