Иммунокимё — иммунологияцҳт иммунологик ҳодисаларнинг молекуляр асосларини физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида ўрганадиган бўлими. Иммуноглобулинлар (антителолар), антигенлар тузилишини, антителолар билан антигенлар ўртасида борадиган реаксияларни ўрганиш туфайли И. фан сифатида ривож топди. И. иммунокомпонент ҳужайралар юзаси мембраналарининг тузилиши, иммун жавобда бу ҳужайраларнинг ўзаро таъсир этиш омилларини, лимфоцитларнинг кўпайишига олиб келадиган ре-аксиялар механизмини ҳам ўрганади. Антителолар тегишли антигенлар билан ўзаро таъсир этишига асосланган иммунокимёвий таҳлил усулларидан биология, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги да кенг фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил