Иммунотерапия (иммунитет... ва терапия) — бемор организмига ваксиналар, шифобахш зардоблар (биопрепаратлар) юбориб, инфексион касалликларни даволаш ёки касалликни даволаш мақсадида инсоннинг иммунитет тизимини манипуляция қилиш. Бунга фаол ва пассив иммунизация ва трансплантация рад этилишининг олдини олиш учун иммуносупрессив даволаш киради. Бунда организмга киритилган ваксина беморнинг уз кучларини инфексияга қарши курашга сафарбар қилишига туртки беради. Шифобахш зардоблар билан даволашда организм муайян инфексион касаллик микроби ёки шу микроб токсинларидан ҳимоя қиладиган иммун жисмлар (антителолар)ни тайёргина олади. Бундай ҳолда иммунитет 1 — 1,5 ойгина сақланиб туради. И.га, асосан, ўткир инфексион касалликлар (дифтерия, куйдирги ва ҳоказо)да серотерапия, ваксинотерапия (бруцеллёз, фурункулёз каби касалликлар узоқ, чузилганда) ва б. киради. Ваксинотерапияда автоваксина ва анатоксиндан ҳам фойдаланилади. Кейинги йилларда узоқ вақтгача тузалмайдиган касалликларни, мас, ўсмаларни носпецифик силга қарши ваксина (БСЖ) билан даволаш ҳам И.га киритилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил