Имодуддин Исфаҳоний (1125-йилда туғилган,1201-йилда вафот этган) (тўлиқ исми:Имоддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Катиб ал-Исфахоний) ХИИ асрда ўтган тарихчи олим[1].

Имодуддин Исфахоний
Таваллуди 1125
Исфахон
Вафоти 1201
Касби тарихчи олим

Ҳаёти

Исфаҳоннинг нуфузли хонадонидан чиққан ва Бағдоддаги Низомия мадрасасида ўқиган. Дастлаб Бағдод халифалари, сўнгра Миф ҳукмдорлари хизматида бўлган. Димишқ ҳокимига котиб бўлган[2]. Басра ва Халоб ноибларига ҳам хизмат қилган.

Илмий фаолияти

Имодуддин Исфаҳоний „Нусрат ал-фатра ва устрат ал-фитра“ (Беҳолликка ёрдам ва мезон учун бошпана) номли асар ёзган. Асар Салжуқийлар (1038-1194-йиллар) тарихига оид бўлиб, Салжуқийлар вазири Ануширвон ибн Холиднинг 1138-йилда форс тилида ёзган тарихий асарининг (қадим замонлардан 1134-йилгача болган воқеаларни ўз ичига олади) арабча редакцияси бўлиб, Имодуддин Исфаҳоний воқеаларни 1194-йилгача давом эттирган. Асарнинг толиқ нусхаси маълум эмас. Абулҳақ ал-Бундарий уни қайтадан, қисқартириб таҳрирдан чиқарган. Имодуддин Исфаҳоний асарининг ушбу редакцияси бизгача етиб келган ва „Зубдат ан-нусра ва нухбат ал-усра“ (Беҳолликка ёрдам ва межоз учун бошпана китобидан сайланма) номи билан бизнинг замонамизгача етиб келган.

Манбалар

Музаффар Аҳмедов Азиз Файзуллаев:Ўрганилаётган мамлакат (минтақа) тарихшунослиги ва манбашунослиги (Эрон).:Тошкент-2021