Imom-xatib maktabi
Имом-хатиб мактаби (туркча: имам ҳатип окулу) – Туркияда жойлашган ўрта таълим муассасаси. Номидан кўриниб турибдики, ушбу таълим маскани давлат муссасаларида фаолият юритадиган имомларни тайёрлаш учун Туркиядаги мадрасалар Таълимни бирлаштириш қонуни асосида бекор қилинганидан кейин касб-ҳунар мактаблари ўрнига ташкил этилган (туркча: Тевҳид-и Тедрисат Кануну).
| Имом-хатиб мактаби İмам ҳатип лисеси | |
|---|---|
| Жойлашган ери | |
| Туркия | |
| Маълумот | |
| Асос солинган санаси | 1951 |
| Асосчи | Демократик партияси |
| Статус | фаолият юритмоқда |
| Гендер | қўшма таълим |
Тарихи
Усмонли империяси даврида кишиларга таълим беришдан асосий мақсад мамлакатда илмли мусулмонларни тарбиялаш эди. Шу сабабдан ҳам мадраса деб номланувчи Ислом илоҳиёт мактаблари томонидан қўллаб-қувватланадиган ислом уламоларига эҳтиёж бўлган[1]. 1913-йилда Медресетü-л Эиммети вел Ҳутаба (Вазирлар ва воизлар мактаби, усмонли туркча: مدرسة الأئمة والخطباء) ва Медресетü-л Ваазин (Воизлар мактаблари, усмонли туркча: مدرسة الواعظين) бугунги кунда фаолият юритадиган Имом-хатиб олий ўқув юртларини ташкил қилиш учун бирашди[1].
1924-йилда „Тевҳид-и Тедрисат“ (Таълимни бирлаштириш қонуни, усмонли туркча: توحيد التدريسات), асосан, Ислом мазҳабларига асосланган таълим тизимини дунёвий, марказлашган ва миллатчилик таълим тизимига алмаштирди. Янги қонун барча таълим муассасаларини Миллий таълим вазирлиги назорати остига олди. Дорулфунунун (Истанбул университети) қошида илоҳиёт факултети, янги Миллий таълим вазирлиги томонидан имомлар ва хатиблар (вазирлар ва воизлар) тайёрлайдиган махсус мактаблар очилди[1].
1949-йилда Анқара университетида илоҳиёт факултети ташкил этилди. Махсус имом-хатиб мактабларини ташкил этиш бўйича дастлабки қадамлар 1951-йилда еттита ўрта махсус мактаб (Имом-хатиб мактаблари) ташкил этган Демократик партияси томонидан ташланди. Бундан ташқари, 1959-йилда имом-хатиб мактаблари битирувчилари учун Ислом институтлари очилди[1].
1960-йилда содир этилган давлат тўнтаришидан сўнг имом-хатиб мактабларининг ёпилиш хавфи пайдо бўлди. Фуқаролик сиёсатига қайтиш ва 1961-йилда янги конституциянинг қабул қилиниши орқали имом-хатиб мактаблари битирувчилари фақат дунёвий мактабларда таклиф қилинган курсларни ўтаган ҳолда университетга киришлари мумкин эди. Бироқ мамлакатда Сüлейман Демирел бош вазир бўлган даврда имом-хатиб мактаблари битирувчилари бундай талабларсиз ҳам университетга кириш ҳуқуқига эга бўлдилар[1]. 1971-йилги Туркия давлат тўнтариши натижасида иккита асосий ислоҳот амалга оширилди: биринчи навбатда кичик ўрта имом-хатиб мактаблари фаолиятига чек қўйиди ва 1973-йилда имом-хатиб мактаблари имом-хатиб олий ўқув юртлари деб ўзгартирилди. Кейинчалик қабул қилинган Миллий Таълим Асосий Қонунида имом-хатиб мактаблари касб-ҳунар мактаблари сифатида келтириб ўтилган бўлиб, у ерда ўқувчилар воиз ва вазир сифатида ўқитилиши, шунингдек, олий таълимга тайёрланиши керак эди[1].
Мамлакатда имом-хатиб мактабларининг сони аста-секинлик билан ўсиб борди ва 1970-йилларда уларнинг сони 334 тага етди. Миллий Нажот партияси томонидан ташкил этилган 1974-йилги коалиция ҳукумати ўрта мактабларни қайта очиш ва имтиҳон орқали университетга кириш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олди. Қарийб тўрт йил ичида 230 та янги имом-хатиб олий ўқув юртлари ташкил этилди. 1974–1975-ўқув йилида имом-хатиб ўқув юртларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 48 895 нафарга етди. Кейинчалик бу рақам 1980–1981-йилларга келиб 200 300 тагача ошди. Бундан ташқари, 1976-йилда аёллар ҳам имом-хатиб ўрта мактабларига кириш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Имом-хатиб олий ўқув юртларининг кўпайиши кўпинча Миллий Нажот партиясининг Миллатчи Жабҳа ҳукуматлари билан бир қатор коалицияларга аъзолиги таъсири дея тилга олинди[1].
1980-йилдан ҳозирги кунга қадар
1980-йил 12-сентябрдаги давлат тўнтариши Туркия тарихида, шунингдек, имом-хатиб олий ўқув юртлари тарихида муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Ҳарбий бошқарув остида имом-хатиб олий ўқув юртлари битирувчилари университетнинг барча йўналишларига кириш ҳуқуқини қўлга киритдилар. 1985-йилда таълимга ҳисса қўшиш мақсадида иккита янги имом-хатиб олий ўқув юрти очилди, улардан бири минтақанинг этник-мазҳабий тузилишига қарамай Тунcелида, иккинчиси эса чет элда ишлайдиган оилаларнинг фарзандлари учун Бейкозда очилган Анадолу Имом-хатиб олий ўқув юрти эди. Ушбу олий ўқув юртларининг сони ўшандан бери кўпаймаган бўлса-да, уларда таълим оладиган ўқувчилар сони 45% га ошди. Бу қисман имом-хатиб ўқув юртларида берилаётган таълим сифатига ҳам билан боғлиқ[1].
1973–1974-ўқув йилида имом-хатиб талабаларининг умумий сони 34 570 нафар бўлган бўлса, 1997-йилда бу кўрсаткич кескин ошиб, 511 502 тага етди. Ўқувчилар сонининг бундай кескин ошиши мамлакатда янги мактабларнинг ҳам очилишига сабаб бўлди. Имом-хатиб номли ўрта мактаблар сони 601 тага, ўрта мактаблар сони 402 тага етди. Талабалар ва мактаблар сонининг кўпайишини одамларнинг динга содиқлиги, ётоқхоналар, стипендиялар, ушбу ўқув юртларига аёлларнинг қабул қилиниши ва диний таълимга бўлган талабнинг ортиши каби омиллар билан боғлаш мумкин[1].
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 1993 ва 2000-йиллар оралиғида бўлажак талабалар имом-хатиб ўрта мактабларида, асосан, умумий таълим билан бирга диний таълим олиш учун ҳам рўйхатдан ўтган[2]. Бундан ташқари, имом-хатиб ўрта мактабларига ўқувчилар фақатгина ўзларининг хоҳишларига кўра ўқишга топширишган. Мактабларнинг бундай обрўга эга бўлишига сабаб бўлувчи яна бир омил 1976-йилда талаба қизларнинг ҳам ўқишга қабул қилиниши бўлди. 1998-йилга келиб, имом-хатиб ўрта мактабларида деярли 100 000 нафар аёл таълим олди, бу эса барча ўқувчиларнинг деярли ярмини ташкил этди[1].
Бироқ 1997-йилда саккиз йиллик мажбурий таълимнинг жорий этилиши имом-хатиб мактаблари машҳурлигининг кескин пасайишига олиб келди. 1999-йилда имом-хатиб мактабларининг касб-ҳунар мактаблари сифатида қайта таснифланиши битирувчиларга кўпроқ имкониятлар тақдим этган бўлса-да, уларнинг нуфузли университетларга ўқишга кириши қийинлашди[1]. Ўқувчилар касб-ҳунар мактабларига (улардан бири имом-хатиб мактаби) 9-синфни тамомламагунга қадар (аввалгидек олтинчи синф эмас) киролмас эди[3].
1990-йилларнинг ўрталарига келиб, имом-хатиб мактаблари тегишли ёш гуруҳидаги болаларнинг қарийб 11 фоизини қамраб олди ва параллел таълим тизимига ўтди. 2002-йилда Адолат ва Тараққиёт партияси (АКП) ҳокимият тепасига келганида, диний мактабларда ўқиш ҳуқуқи берилган ўқувчиларнинг атиги 2 фоизи ушбу мактабларда таълим олишди. 2012-йил март ойида киритилган таълим ислоҳоти мажбурий таълимни 12 йилга узайтирди ҳамда тўрт йиллик бошланғич мактаб, тўрт йиллик ўрта мактаб ва тўрт йиллик олий таълим тизими жорий этилди[3]. 2002-йилда имом-хатиб мактабларида 60 000 га яқин ўқувчилар таълим олишга бўлса, 2017-йилга келиб, бу кўрсаткич 1,1 миллиондан ошди (умумий мактаб ўқувчиларининг қарийб 10 фоизи)[4]. АКП томонидан амалга оширилган имом-хатиб мактаби ислоҳотлари давомида мактаб очишга рухсат берилган ҳудудларда аҳолининг минимал талаби 50 000 нафардан 5 000 нафаргача, уларга кириш ёши 14 ёшдан 10 ёшга туширилди[4].
Танқид
Имом-хатиб таълим муассасалари 1950-йилларда яратилганидан бери Туркиянинг дунёвий давлат эканлиги турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда[5]. Истанбулдаги Истанбул Билги университети социология кафедраси доценти Кенан Cайирнинг сўзларига кўра, мактабларда дин ва замонавийликнинг уйғунлашуви таълим олувчиларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин[5]. 1988-йилда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, имом-хатиб мактаблари битирувчиларининг тахминан 32 фоизи олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида биринчи танлов сифатида ҳуқуқ факултетларини танлашган, бу эса ўқувчиларнинг диний таълимдан кўра кўпроқ дунёвий таълимни афзал билишларини кўрсатади. Ҳисоботларда имом-хатиб таълим даргоҳлари битирувчилари тарбиясидаги тафовутларга кўра уларнинг давлат лавозимларида фаолият юритиши мумкин эмас деган хулосага келинди. Сиёсатчилар ТÜСИАД (Туркия саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси) позициясига қўшилмас эди. Мисол учун, ўша пайтдаги Миллий таълим вазири Авни Акёл келтирилган ҳисоботни инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан танқид қилиб, бундай таклифлар таълимда тенг имкониятлар тамойилини бузганини даъво қилди[1].
2012-йилнинг март ойида мажбурий таълим 12 йилга узайтирилгани ва имом-хатиб ўрта мактаблари (тўрт йиллик иккинчи муддат) очишга рухсат берилган ислоҳотлардан сўнг, экспертлар ҳукуматни имом-хатиб мактаблари сонининг кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар. Танқидчиларнинг таъкидлашича, янги таълим тизимининг жорий этилиши 1997-йилдан сўнг ёпилган имом-хатиб мактаблари учун олинаётган қасосга ўхшарди[6]. Туркия Имом-хатиб Битирувчилар Жамғармаси (ТИМАВ) томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, туркларнинг аксарияти имом-хатиб мактаблари ҳақида ижобий фикрда бўлишган. 2012-йил 24-апрелдан 18-майга қадар „Туркиядаги Имом-Хатиб олий ўқув юртлари ва имом-хатиб талабаларнинг идроки“ сарлавҳали тадқиқот 26 вилоятда 2 689 кишини қамраб олди[6].
2012-йилнинг март ойидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасисиз, ҳаттоки таълим вазирлигининг ўз маслаҳат органи – Миллий таълим кенгашида ҳам муҳокама қилинмасдан ишлаб чиқилган ва ҳукуматнинг 2011-йилги сайлов дастурида кўрсатилмаган. Таълим мутахассисларининг фикрича, янги чоралар таълим стандартларини бузишга ва ижтимоий тенгсизликларнинг кучайишига сабаб бўлади[3]. Туркиянинг аксарият етакчи университетларида мавжуд таълим факултетлари, жумладан, Сабанcи университети, Боğазиçи университети, Яқин Шарқ техника университети ва Коç университети матбуот баёнотлари билан 2012-йилги ислоҳотларни „шошилинч ўйлаб топилган, ретроград ва ҳозирги фикрлашдан четда қолган“ дея таърифлайди[3].
Мактабни тамомлаган таниқли шахслар
- Cемал Çавдарлı (1966-йилда туғилган), Белгия собиқ депутати (2003–2007)
- Аҳмет Ҳакан (1967-йилда туғилган), журналист
- Öмер Динçэр (1956-йилда туғилган), академик, сиёсатчи ва собиқ ҳукумат вазири
- Назим Экрен (1956-йилда туғилган), Туркия Бош вазири ўринбосари
- Реcеп Таййип Эрдоğан (1954-йилда туғилган), Истанбул собиқ мери (ҳоким), Туркиянинг собиқ бош вазири, Адолат ва тараққиёт партияси (АКП) раҳбари, ҳозирги кунда Туркия Республикаси Президенти.
- Меҳмет Мüэззиноğлу (1955-йилда туғилган), шифокор, соғлиқни сақлаш вазири
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 Тҳе студй оф тҳе Туркиш Эcономиc анд Соcиал Студиэс Фоундатион (тр: Тüркие Экономик ве Сосял Этüдлер Вакфı cаллед İмам Ҳатип Лиселери: Эфсанелер ве Герçэклер (Имам Ҳатип Счоолс: Легенд анд Реалитй) wас публишед ин Оcтобер 2004. Тҳе 268-паге доcумент ҳас ан Энглиш суммарй (пагес 39-53) анд cан бе доwнлоадед ас ПДФ-филе; аccессед он 7 Новембер 2012
- ↑ Тҳе ТЕСЕВ репорц cитес студиэс оф Суат Cебеcи (1993), Тüркмен (1998), Üнлü (1998)анд Алтунсарай (2000)
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Сеэ ан артиcле бй Андреw Финкел ин тҳе Интернатионал Ҳералд Трибуне оф 23 Марч 2012 Wҳатъс 4 + 4 + 4?; аccессед он 7 Новембер 2012
- ↑ 4,0 4,1 „Тҳе деcлине оф Туркиш счоолс“. Тҳе Эcономист (2017-йил 30-сентябр).
- ↑ 5,0 5,1 Сеэ ан артиcле ин Воиcе оф Америcа оф 25 Септембер 2012 Ин Туркей, Религиоус Счоолс Гаин а Фоотҳолд; аccессед он 7 Новембер 2012
- ↑ 6,0 6,1 Сеэ ан артиcле ин Тодай'с Заман оф 2 Септембер 2012 Туркей то лаунч неw Имам Ҳатип счоол фор интернатионал студенц (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-20 санасида архивланган); аccессед он 7 Новембер 2012
Ҳаволалар
- Имом хатип мактаблари битирувчилари уюшмаси
- İмам Ҳатип Окуллари Генелгеси (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-19 санасида архивланган), Ҳурриет (2003 йил 30 сентябр)