Абу Довуд Сулаймон ибн Аш'ас ибн Ишоқ ал-Аздий Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффоз- ларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридурлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бо'лган Сижистонгадир.

Бу зот ҳижратнинг 202-йили Басрада таваллуд топдилар. Ҳадисларни то'плашда Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Арабистон Жазираси каби юртлардаги уламолар ҳузурида бо'либ чиқдилар. 221-ҳижрий санада Куфага сафар қилдилар ва ана шу ердаги кишилардан ҳам ҳадисларни эшитиб ривоят қилдилар.

Уламолар бу зотда бо'лган сифатларни ко'п зикр қилишади. Амр ибн Али Боҳилий: «Имом Абу Довуд дуоси ижобат бо'лувчи кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Муҳаммад ибн Са'д Зуҳарий: «Бу зот обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок кишилардан эдилар»-деб айтадилар. Абу Ҳотим ар-Розий: Бу зотдек тазарру'ли ва бу кишидек ҳужжати ишончли кишини ко'рмаганман»- деганлар.

Абу Довуднинг «Сунан» китоблари то'г'рисида ҳам уламолар г'оятда мақтов фикрлар билдиришган: Закариё Соний айтадилар: «Китобуллоҳ Исломнинг асли, «Сунани Абу Довуд» Исломнинг аҳдидир». Улуг' зотлардан Хаттобий: «Бу китоб иккита саҳиҳ китобдан ко'ра фақиҳроқ ва ҳадис илмида бунинг сингари китоб тасниф этилмаган»-деб айтадилар.

Имом Абу Довуд ҳаммаси бо'либ 50000 ҳадис ривоят қилиб, булардан 4800-та саҳиҳ ҳадисни «Сунан» китобларига киритдилар. Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига ко'плаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилди. Бу зот ҳадисларни Муслим ибн Иброҳим, Сулаймон ибн Харб, Абу Умар Ҳавзий, Абу Валид Таёлисий, Абу Муаммар ал-Муаққад, Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қа'набий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Усмон ибн Шайба, Амр ибн Авн, Ҳишом ибн Аммор Димашқий, Рабий' ибн Нофи' Ҳалабий, Аҳмад ибн Солиҳ Мисрий ва бошқа бир нечта жамоат кишилардан эшитдилар.

Имом Абу Довуддан Термизий, Насаий, о'г'иллари Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун, Али ибн Ҳусайн ибн Абд, Муҳаммад ибн Муҳаммад ад-Даврий, Исмоил ибн Муҳамад Саффор, Аҳмад ибн Салмон Нажжор ва бошқа бир неча кишилар ривоят қиишди. Имом Абу Довуд ҳижратнинг 275-йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар[1].

Манбалар