Имом Али ҳарами (арабча: حَرَم ٱلْإِمَام عَلِيّ‎‎), шунингдек Али масжиди (арабча: مَسْجِد عَلِيّ‎‎) номи билан танилган, Ироқнинг Нажаф шаҳрида жойлашган ва унда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччаси, куёви ва ҳамроҳи Али ибн Абу Толибнинг қабри бор деб ишониладиган зиёратгоҳ. Шиалар Али розияллоҳу анҳуни ўзларининг биринчи имомлари, суннийлар эса уни тўртта рошидун халифалардан бири деб билишади[1]. Шиа эътиқодига кўра, бу масжидда Али розияллоҳу анҳунинг ёнига Одам Ато ва Нуҳ дафн этилган[2][3]. Ҳар йили миллионлаб зиёратчилар зиёратгоҳга ташриф буюриб, Имом Алига ҳурмат бажо келтиради.

Тарихи

Имом Али (р.а.) зиёратгоҳи масжиди, гумбази ва миноралари билан 1932-йил

Аббосийлар халифалиги ҳукмдори Ҳорун ар-Рашид 786-йилда Имом Али қабри устига яшил гумбаздан иборат биринчи иншоотни қурдиради.

850-йилда халифа Мутаваккил бу ерни сув остида қолдирди, аммо Ҳамдонийлар сулоласидан Мосул ва Ҳалабнинг ҳукмдори Абулҳайжа 923-йилда катта гумбаз қуриб, ҳарамни қайта тиклаган.

979–980-йилларда Бувайҳийлар сулоласи шиа ҳукмдори Адуд ад-Давла ҳарамни кенгайтиради ва реконструксияда қабристон устидаги кенотаф ва янги гумбаз ўрнатилади. Реконструксия чоғида тўқимачилик маҳсулотлари ва гиламлар ҳам қўшилади. Амир Нажафни девор ва қал’а билан ҳимоя қилган ва Фуротдан қанот орқали сув чиқарган.

Салжуқийлар султони Маликшоҳ 1086-йилда халифа Ан-Носир каби ҳарамга катта ҳадялар қилган.

Ҳулокуийлар вазири Шамсиддин Жувайний 1267-йилда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун қулайликлар яратади, султон Ғозонхон эса 1303-йилда саййидлар учун Дар ас-Сиёда қанотини қўшади.

1326-йилда зиёратгоҳга ташриф буюрган Ибн Баттута „ҳар хил турдаги ипак ва бошқа материаллардан гиламлар билан қопланганини, унда олтин ва кумушдан ясалган катта-кичик қандиллар борлигини“ қайд этган. Учта қабр ўртасида „олтин ва кумушдан ясалган идишлар, ичида атиргул суви, мушк ва турли хил атирлар бор. Меҳмонлар бунга қўлини ботириб, дуо қилиш учун юзига мой суради“[4]. 1354-йилда зиёратгоҳ ёнғин содир бўлади, аммо 1358-йилда Жалойирийлар султони Шайх Увайс Жалойир томонидан қайта қурилган. У отасининг жасади Ҳасан Бузургни ҳам зиёратгоҳ ҳовлисига дафн эттиради. Амир Темур Нажафга келганидан кейин зиёратгоҳни тиклашни буюради. Усмонли султони Сулаймон И 1534-йилда зиёрат қилганидан кейин зиёратгоҳни қайта тиклашга ёрдам берган совғалар ҳам тақдим этади. 1508-йилда Шоҳ Исмоил Сафавий ҳам зиёратгоҳга ташриф буюрган, Сафавий Аббос И Нажафга икки марта келган ва 1623-йилда зиёратгоҳни қайта қуриш учун 500 кишини сафарбар қилган. Қайта тиклашни 1632-йилда унинг набираси Шоҳ Сафий И тугатади. Ушбу реставрациядан кейин кўплаб зиёратчиларни сиғдира оладиган янги гумбаз, кенгайтирилган ҳовли, касалхона, ошхона ва ҳоспислар барпо этилган. 1713-йилда кенотаф қайта тикланган ва 1716-йилда эса гумбаз таъмирланган.

1742-йилда Нодиршоҳ гумбаз ва минорани олтин суви билан безади[5] ва бу ҳақда Насруллоҳ ал-Ҳаэрий ўзининг машҳур "Иḏҳā ḍҳāмак ал-даҳра явман ва жāрā" (арабча: إذا ضامك الدهر يوماً وجارا‎‎) шеърида ёзган[6][7]. Нодиршоҳнинг рафиқаси девор ва ҳовлини қайта қуриш ва айвон фаянсини қайта тиклаш учун пул берган. 1745-йилда айвон тўққиз поғонали зарҳал муқарнас сифатида қайта қурилган. 1791-йилда ҳовлидаги қабрларни баланд тош пол қоплаб, улар учун ертўла майдони яратади.

Зиёратгоҳга ташриф буюрган илк европаликлар Карстен Нибур (1765-йил), Уилям Лофтус (1853-йил) ва Иоганн Людвиг Буркхардтлар (1864-йил) саналади[8]:88–91. Усмонли императори Абдулазиз 1863-йилда Соат портали (Боб ас-Саъа) ва Муслим Ибн 'Ақил порталини қайта қурдирган, Муслим портали 1888-йилда Қожар султони Носириддиншоҳ томонидан олтин суви билан безатилган[8]:88–91. 1886-йилда Султон Носириддин ҳам об-ҳаво туфайли гумбазни таъмирлатади.

Мустақил Ироқ

Форс кўрфази урушидан кейинги 1991-йил март ойидаги қўзғолон пайтида Саддам Ҳусайннинг Жумҳурият муҳофизлари шиа мухолифати аъзолари бурчакка қамалган зиёратгоҳга бостириб кириб, ундаги барча одамларни қатл этиб, ҳарамга зарар етказади. Саддам Ҳусайн, шунингдек, ҳудуддаги кўп сонли эронийларни Эронга депортация қилган.

АҚШ ҳарбийларининг 2003-йилда Ироққа бостириб кирганидан кейинги уч йилда зиёратгоҳда бир қатор зўравонликлар содир бўлди:

  • 2003-йил 10-апрел: Саддам Ҳусайн давридаги собиқ васий Ҳайдар ал-Киллидар ал-Руфое ва Саддамга қарши шиа етакчиси, Катта Оятуллоҳ Абулқосим ал-Хоийнинг ўғли Сайид Абдулмажид ал-Хоий зиёратгоҳ яқинида оломон томонидан ўлдирилган. Ал-Хоий АҚШ бошчилигидаги Ироқни босиб олиш операцияси билан ҳамкорликни рағбатлантириш учун Британиядаги сургундан қайтган эди.
  • 2003-йил 29-август: Имам Али масжидидаги портлаш. Жума намози тугаши биланоқ масжид ташқарисида бомба ўрнатилган машина портлади. Тахминан 85-125 нафар одам, жумладан, Ироқдаги Ислом инқилоби Олий Кенгашининг шиа раҳбари, нуфузли оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Боқир ал-Ҳаким ҳам ҳалок бўлди. Портлаш Абу Мусаб аз-Зарқавийнинг иши эканлиги тахмин қилинади. 
  • 2004-йил 24-май: зиёратгоҳ номаълум миномётдан ўққа тутилиши натижасида Имом Али қабрига олиб борадиган дарвозалар зарар кўрган.
  • 2004-йил 5-август: Муқтада ас-Садр ва Маҳдий армияси масжидни эгаллаб олди ва ундан Ироқ полицияси, маҳаллий ҳокимят ва коалиция кучларига қарши ҳужумлар уюштириш учун ҳарбий база сифатида фойдаланди. Жанг охир-оқибат тинчлик битими билан якунланди. Қўшни бинолар жиддий зарар кўрган, аммо масжиднинг ўзи адашган ўқлар ва ўқ парчаларидан фақат юзаки зарар кўрган.
  • 2006-йил 10-август: Худкуш-террорчи зиёратгоҳ яқинида ўзини портлатиб юборди, натижада 40 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Диний мақоми ва ҳудуди

Имом Али зиёратгоҳи 2005-йил

Имом Али ҳарами шиаларнинг энг азиз авлиёси кўмилган жой сифатида[9] бутун шиа олами томонидан тўртинчи энг муқаддас диний маскан сифатида қабул қилинади[9][10][11][12][13][14]. Бостон Глобе нашри маълумотларига кўра, „шиа мусулмонлари учун Нажаф Саудия Арабистонидаги Макка ва Мадина ва Фаластиндаги Ал-Ақсо масжидидан кейин тўртинчи энг муқаддас шаҳардир“[15][16][17]. Тахминларга кўра, фақат Карбало, Макка ва Мадина бу ердагидан кўпроқ мусулмон зиёратчиларни қабул қилади[15]. Шиаларнинг олтинчи имоми Жаъфар ас-Содиққа нисбат берилган ҳадисда бу жой „биз жуда ҳурмат қиладиган бешта муқаддас жой“ дан бири сифатида тилга олинади[10].

Зиёратгоҳга ҳар йили ўртача 8 миллион одам ташриф буюради, келгуси йилларда бу рақам 20 миллионга кўтарилиши кутилмоқда[18]. Аксарият шиаларнинг фикрича, Али (р.а.) ўз қабрининг душманлари томонидан таҳқирланишини хоҳламаган ва шунинг учун дўстлари ва оила аъзоларидан уни яширинча дафн этишларини сўраган. Ушбу қабрни кейинроқ Аббосийлар халифалиги даврида ас-Содиқ очиб бергани тахмин қилинади[19]. Кўпчилик шиалар Али розияллоҳу анҳу ҳозирги Нажаф шаҳридаги Имом Али масжидида дафн этилган деб ҳисоблайди[20].

Содиқ (р.а.) дан ривоят қилинишича, Имом Али масжиди бешта муқаддас исломий масканларнинг учинчиси ҳисобланади. Бу муқаддас жойлар қуйидагилар: Макка, Мадина, Нажафдаги Имом Али масжиди, Карбалодаги Имом Ҳусайн ҳарами ва унинг қизи Фотиманинг Қумдаги зиёратгоҳи[21].

"Аллоҳ таоло Нажаф диёрини пайғамбарлар маскани қилиб танлади. Аллоҳга қасамки, у ерда Алининг покланган оталари Одамато ва Нуҳ пайғамбардан кейин Амир ал-мўминин [Али]дан шарафлироқ кимса яшамаган[22]

Архитектураси ва декорацияси

Имом Али масжиди ўзининг катта гумбази билан машҳур. Асосий дарвозаси ёнида иккита минора жойлашган. Катта гумбази олтин рангга бўялган 7777 дона ғишт плиталари билан, ён ва орқа деворлари феруза мозаикалар билан қопланган.

Ҳарамга шарқий, шимолий ва жанубий тарафдаги учта асосий ёдгорлик портали орқали кирилади, улар мос равишда Асосий ёки Соат портали, ат-Тусий портали ва Қибла портали деб аталади. Шунингдек, иккита қўшимча монументал портал ҳам бор: Соат дарвозасининг шимолида Муслим Ибн ‘Ақил портали ва жануби-ғарбий бурчакда ал-Амара ёки ал-Фараж портали. Ички ҳарам ҳовли билан ўралган, ички ҳарам, ўз навбатида ғарбда Ал-Ра масжиди билан боғланган. Ички ҳарам четлари қийшайган катта куб бўлиб, тепасида 42 м (138 фт) баландликдаги пиёз шаклидаги гумбази ва баландлиги 38 м (125 фт) бўлган эгизак миноралари бор[8] :88–91.

Манбалар

  1. ↑ „Али“, Wикипедиа (инглизча), 2021-04-25, қаралди: 2021-04-28
  2. ↑ ал-Қумми, Жа'фар ибн Қūлаwайҳ. Кāмил ал-Зийāрāт. Шиабоокс.cа Пресс, 2008 — 66–67-бет. 
  3. ↑ „Ал-Ислам.орг“. 2017-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-апрел.
  4. ↑ Баттутаҳ, Ибн. Тҳе Травелс оф Ибн Баттутаҳ. Лондон: Пиcадор, 2002 — 56-бет. ИСБН 9780330418799. 
  5. ↑ Туcкер, Эрнест (1994). "Надир Шаҳ анд тҳе Жа 'фари Мадҳҳаб Реcонсидеред". Ираниан Студиэс 27 (1/4): 163–179. дои:10.1080/00210869408701825. ИССН 0021-0862. 
  6. ↑ Кирмани, Аббас. Диwан ал-Саййид Насраллаҳ ал-Ҳаэри (ар). Нажаф, Ирақ: Матба'ат ал-Гҳари ал-Ҳадитҳа, 1954 — 19-бет. 
  7. ↑ „Тарикҳ Татҳҳиб ал-Марқад ал-Алаwи ал-Муттаҳар“ (ар). Имам Али Ҳолй Шрине. Қаралди: 2020-йил 29-феврал.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Таббаа, Яссер. Нажаф, Тҳе Гате оф Wисдом. УНЕСCО, 2014 — 32, 73–81-бет. ИСБН 9789231000287. Таббаа, Яссер; Мервин, Сабрина; Бонниэр, Эриcк (2014). Нажаф, Тҳе Гате оф Wисдом. УНЕСCО. пп. 32, 73–81. ИСБН 9789231000287.
  9. ↑ 9,0 9,1 Невер Агаин! (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-05 санасида архивланган) ШиаНеwс.cом
  10. ↑ 10,0 10,1 Иран Диарй, Парт 2: Кноcкинг он ҳеавен'с доор Асиа Тимес Онлине
  11. ↑ Муслим Шиа'с Саинт Имам Али Ҳолй Шрине - 16 Имагес (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-09-05 санасида архивланган) Cултурал Ҳеритаге Пҳото Агенcй
  12. ↑ Тҳе трагиc мартйрдом оф Аятоллаҳ Ал Ҳаким cаллс фор а станcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-09-18 санасида архивланган) Модарреси Неwс, Септембер 4, 2003
  13. ↑ Заман Онлине, Аугуст 13, 2004 (Wайбаcк Мачине сайтида Оcтобер 28, 2006, санасида архивланган)
  14. ↑ Wҳй 2003 ис нот 1991 Тҳе Гуардиан, Април 1, 2003
  15. ↑ 15,0 15,1 Ирақи форcес ин Нажаф таке cовер ин импортант Шиа шрине Тҳе Бостон Глобе, Април 2, 2003
  16. ↑ Религиоус ривалриэс анд политиcал овертонес ин Ирақ (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-06-11 санасида архивланган) CНН.cом, Април 23, 2003]
  17. ↑ "Мисcелланеоус Релевант Линкс" (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-10-06 санасида архивланган) Муслимс, Ислам, анд Ирақ]
  18. ↑ „Ред тапе cурбс профиц фром Ирақ религиоус тоурисм“. Реутерс (2009-йил 16-феврал). Қаралди: 2009-йил 9-май.
  19. ↑ Мажлеси, В.97, п. 246–251
  20. ↑ Редҳа, Моҳаммад. Имам Али Ибн Аби Талеб (Имам Али тҳе Фоуртҳ Cалипҳ, 1/1 Волуме). Дар Ал Котоб Ал илмияҳ, 1999. ИСБН 2-7451-2532-Х. 
  21. ↑ Эсcобар. „Кноcкинг он ҳеавен'с доор“. Cентрал Асиа/Руссиа. Асиа Тимес Онлине (2002-йил 24-май). — „То гиве а меасуре оф иц импортанcе, аccординг то а фамоус ҳадитҳ (сайинг)—энунcиатед wитҳ плеасуре бй тҳе гуардианс оф тҳе шрине—wе леарн тҳат 'оур сихтҳ Имам, Имам Садег, сайс тҳат wе ҳаве фиве дефинитиве ҳолй плаcес тҳат wе респеcт верй муч. Тҳе фирст ис Меccа, wҳич белонгс то Год. Тҳе сеcонд ис Медина, wҳич белонгс то тҳе Ҳолй Пропҳет Муҳаммад, тҳе мессенгер оф Год. Тҳе тҳирд белонгс то оур фирст Имам оф тҳе Шиа, Али, wҳич ис ин Нажаф. Тҳе фоуртҳ белонгс то оур тҳирд Имам, Ҳуссеин, ин Кербала. Тҳе ласт оне белонгс то тҳе даугҳтер оф оур севентҳ имам анд систер оф оур эигҳтҳ Имам, wҳо ис cаллед Фатемаҳ анд wилл бе буриэд ин Қом. Пилгримс анд тҳосе wҳо висит ҳер ҳолй шрине, И промисе то тҳесе мен анд wомен тҳат Год wилл опен алл тҳе доорс оф Ҳеавен то тҳем.'“. 2002-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 12-ноябр.
  22. ↑ ал-Қумми, Жа'фар ибн Қūлаwайҳ „10“, . Кāмил ал-Зийāрāт, транс. Саййид Моҳсен ал-Ҳусаини ал-Мīлāни, Шиабоокс.cа Пресс, 2008 — 67-бет. 

Ҳаволалар