Имом Насоий (арабча: إمام نساي — Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр Хуросоний (827-915)) — Муҳаддис.

Имом Насоий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис

Фаолияти

Имом Насоий ҳадисчилик бобида энг ишончли 6 ҳадис тўпламларидан бирининг муаллифи. Насо (Нисо) шаҳрида таваллуд топган. Она юртида Қур'они каримни ёд олиб, бошланғич диний ма'лумотларни олгандан кейин кенгроқ илму ма'рифат ҳосил қилиш ниятида хорижий мамлакатларга сафарга чиқади. 15 ёшли муҳаддис Ҳижоз, Ироқ, Шом, Миср ва бошқа мамлакатларга бориб диний фанларни пухта ўзлаштиради. У Мисрнинг “Зуқоқу-л-қанодил” маҳалласида узоқ вақт яшаб, сўнгра Дамашққа боради. У ерда умавийларга ён босмагани сабабли тазйиқ остида огир ҳолатга тушади. Бир ривоятга кўра, Маккага етиб бориб, ўша ерда, иккинчи ривоятга кўра, Байту-л-Макдис (Қуддус)да вафот этган.[1]

Асарлари

“Ас-сунану-л-кубро” тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Бундан ташқари, аллома “Ас-сунану-с-суғро” ёки “Ал-мужтабо”, “Ал-хасоис”, “Фазоилу-с-саҳоба”, “Ал-маносик” ва бошқа китобларни ёзиб қолдирган.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. – Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. – Б. 473.