Imom Rizo ansambli

Имом Ризо ансамбли - Машҳад (Эрон)даги меъморий ёдгорликлар мажмуи (ХИИ—ХИХ асрлар). Ансамбл эски ҳовли, Алишер Навоий айвони, янги ҳовли, Имом Ризо мақбараси, Гавҳаршод бегим масжиди, Мадраса, кутубхона, карвонсарой ва бошқалардан иборат. Ансамбл 2 марта қайта қурилган. Марказида шиаликнинг 8-имоми Али ибн Мусо ар-Ризо мақбараси жойлашган (ИХ асрда бунёд этилиб, ХИИ асрда Олжейту султони ҳукмронлиги даврида гумбази қайта тикланган). Мақбарани безатиш учун катта маблағ сарфланган. Мақбара улуғворлиги жиҳатидан Самарқанд ва Ҳирот (14—ХВ асрлар) мақбаралари билан тенглашади. 4 ҳовлидаги катта айвонлар [жан.-ғарбий қисми (уз. 46 м.) А. Навоий бошчилигида ХВ аср охирида қайта қурилган ва ўз кўринишини ўзгартирган], Шоҳ Аббос ИИ айвони (1649), Гавҳаршод бегим шарафига қурилган масжид (қаранг Гавҳаршод бегим меъморий мажмуаси) жойлашган ва у эшик орқали мақбара билан боғланган. Ансамблнинг девор ва гумбазлари кошинлар, нақшли лавҳалар, изораси мармар ва зарҳаллар билан қопланган.[1]
Манбалар
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Масжид ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |