Imomjon Ikromov
Икромов Имомжон (1891.29.4-Тошкент —1980.29.8) — созанда (гиж-жак), бастакор. Ўзбекистон халқ артисти (1953). Туркистон халқ консерваториясида (1918—22), Москва ўзбек опера студиясида (1939) таълим олган. Самарқанд педагогика билим юртида ўқитувчи, Самарқанд мусиқали драма театрида созанда (1924-27). Ўзбекистон радиоси миллий чолғу ансамбли ташкилотчиларидан, консертмейстер, мусиқа раҳбари (1927— 41), бадиий раҳбари (1941—47), яна консертмейстер (1947—53). Турли жанрларда 200 га яқин куй ва қўшиқ яратган. "Колхоз қизи", "Сўлим" (1933), "Тортадур" (1939) қушиклари И.нинг илк асарларидан. "Ватан қўшиғи" (1951), "Индамади" (1958), "Ўйнасин" (1959), "Қўлда раъноси билан" (1960), "Серқуёш Ўзбекистоним" (1965), "Гул тераман саралаб" (1971), "Зебога хос" (1979) каби қўшиклари оддийлиги, таъсирчанлиги, оҳангдорлиги, кўтаринки руҳи билан ажралиб туради. И.нинг кўпгина қўшиқлари (мас, "Тез те-ринг", "Шер йигит", "Дарёси кўп, дардга даво ялияли") халқ яллаларига айланиб кетган. У "Муножот", "Чўли Ироқ", "Ажам" каби чолғу куйларининг ашула йўлларини яратган. И.га бағишланган телефилм ("Имомжон Икромов") ишланган (1991).
Манбалар
- Ул сарви гулрў келмади, 1—2-китоблар, Т., 1986-90.[1]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |