Имомназар – Туркманистоннинг Лебап вилоятидаги шаҳарча. Туркманистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида, Ақина шаҳарчасининг қарама-қарши томонида жойлашган. Туркманистон тарафидан энг яқин шаҳар Карки.

Имомназар
Шаҳарча
37°14′56″Н 65°15′0″Э / 37.24889°Н 65.25000°Э / 37.24889; 65.25000
Мамлакат Туркманистон
Вилоят Лебап вилояти
Этрап Карки
Расмий тил(лар)и Туркман тили
Imomnazar xaritada
Imomnazar
Имомназар

2007-йил Имомназарда халқаро чегара ўтиш пункти очилди[1], бу мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасидаги иккита халқаро чегара ўтиш пунктидан биридир, иккинчиси Сарҳадобод-Торғунди. Чегара пункти расман Туркманистоннинг биринчи президенти "Туркманбоши" Сапармурод Ниёзов номи билан „Самармурод“ деб аталади.

Бу ерда асосий юк ташиш иншоотлари, жумладан Туркманистон углеводородларини Афғонистонга жўнатиш учун кичик нефт терминали[2] мавжуд.

Темир йўл стансияси

Имомназардаги йўловчи темир йўл стансияси.

2015-йил Имомназар Каркидан бошланадиган темир йўл тармоғининг жанубий терминалига айланди[3]. 2016-йилда йўналиш Афғонисцон чегараси орқали Ақинагача узайтирилди ва ўша йилнинг ноябр ойидан қатновлар учун очилди[4]. Бу Афғонистондаги учта темир йўл тармоғидан биридир. Бу йўналиш охир-оқибат Шимолий Афғонистон орқали[5] Туркманистонни Тожикистон билан Шибирғон, Мозори-Шариф ва Шерхон Бандар орқали боғловчи темир йўл коридорининг бир қисмини ташкил этиши режалаштирилган.

Нефт омбори

2016-йил ноябр ҳолатига кўра, Имомназарда 45 000 м3 сиғимга эга нефт омбори мавжуд. Омбор Афғонистонга ёқилғи етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиб, мотор ёқилғиси ва суюқ нефт газини сақлаш учун 12 та резервуар, жумладан, ҳар бири 5000 м3 бўлган етти резервуар ва ҳар бири 2000 м3 бўлган бешта резервуардан иборат. Омборнинг лойиҳа қуввати йилига 540 минг тоннани ташкил этади. Ёқилғи нефт омборига темир йўл ва Сейди нефтни қайта ишлаш заводидан қувур орқали етказилади[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Неw Имамназар бордер cроссинг поинт опенед он Туркмен-Афгҳан бордер“. Тüркменистан.ру (2007-йил 11-август). 2020-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  2. ↑ „Он тҳе Туркмен-Афгҳан бордер тҳе терминал оф оил продуcц Имамназар ис пут инто оператион“. Небит-Газ (2016-йил 28-ноябр). 2019-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  3. ↑ Грантҳам, Андреw „Туркменистан то Имамназар, Ақина анд Андкҳой“. Раилwайс оф Афгҳанистан. Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  4. ↑ Салеҳаи, Заргҳона. „Афгҳан-Туркменистан раилроад инаугуратед“. Пажҳwок Афгҳан Неwс (2016-йил 28-ноябр). Қаралди: 2017-йил 17-январ.
  5. ↑ Грантҳам, Андреw „ТАТ Раилwай“. Раилwайс оф Афгҳанистан (2016-йил 31-октябр). Қаралди: 2017-йил 19-январ.
  6. ↑ „Аргус Транспорт Каспия“ (ру). Аргус Медиа (2016-йил 25-ноябр). 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-июл.