Зиёсферада исми Имомқул ва фамилияси Искандаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Имомқул Искандаров совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.

Имомқул Искандаров
Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилоят қўмитаси биринчи котиби-
Мансаб даври
1949 – 1950-йиллар
Аввалгиси Насиров Фатхулла Расулович
Кейингиси Раҳмонов Мадраим Раҳмонович
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 15-август 1905-йил
Самарқанд
Вафоти Аниқ эмас
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Имомқул Искандаров 1905-йилда Самарқандда туғилган. КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Искандаров 1929-йилдан бошлаб мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда фаолият олиб борган. Жумладан,  1929-1960-йилларда Ўзбекистон ССРда совет ва партия ходими, Ўзбекистон Компартияси Андижон шаҳар қўмитаси биринчи котиби, Ўзбекистон ССР Коммунал хўжалиги халқ комиссари, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, Ўрта Осиё ҳарбий округи (САВО) 100-отлиқ дивизияси сиёсий бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. Шунингдек, Имомқул Искандаров Воронеж фронти Сиёсий бошқармасининг тарғибот ва ташвиқот бўйича катта инструктори, 309-ўқотар дивизияси сиёсий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Компартияси Денов округ қўмитаси биринчи котиби ва Ўзбекистон Компартияси Хоразм вилоят қўмитаси биринчи котиби лавозимида фаолият олиб борган.

Имомқул Искандаров 1954-йилгача вафот этган.

Ҳаволалар