Императив мандат – бу қоидага кўра ҳокимият вакиллик органининг депутати сайловчилар наказлари билан боғланган ҳамда ўзининг бутун фаолиятида улар олдида жавобгар бўлиши билан бирга сайловчилар ишончини оқламаган депутатни муддатидан олдин чақириб олиш мумкинлиги қонунчилик билан мустаҳкамланган бўлади [1]. Императив мандатдан социалистик деб аталмиш мамлакатларда шунингдек қатор бошқа тоталитар давлатларда кенг фойдаланилиб келинади. Императив мандат демократик давлатларда қонунга кўра тақиқлаб қўйилган, чунки у миллий вакиллик принсипларига зид ҳисобланади. Бунда Германия Федератив Республикаси парламенти палаталаридан бири – сайловчилар эмас, балки федерация ўлкалари ҳукуматлари томонидан шакллантириладиган, депутатлар ўз ҳукуматлари йўриқларини амалга оширишлари шарт бўлаган бундестагда императив мандатнинг мавжудлиги мустаснолардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳам сайловларда қонунчиликка кўра императив мандат қўлланилишини кузатиш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ Тойчиев, Н., эд (2009). "Императив мандат". Ўзбекистон юридик энсиклопедияси. Тошкент: „Адолат“ нашриёти. п. 208.