Import va eksport boji
Импорт ва экспорт божи – импорт божи халқаро шартномаларга мувофиқ белгиланади [1]. Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартибини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар учун ундираладиган импорт божи ставкаларининг энг кам ёки энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганлигини кўриш мумкин. Савдо-иқтисодий алоқаларда энг кўп қулайлик бериш тартиби назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёки қайси мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги аниқланмаган товарлар учун ундириладиган импорт боожининг ставкалари икки баравар оширилишини кузатиш мумкин, „Бож тарифи тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси томонидан тариф преференсиялари бериладиган ҳоллар бундан мустасно [2]. Импорт ҳамда экспорт божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда жорий этилиши қонунда белгиланган.
Манбалар
| Ҳуқуқшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |