Impuls reaktor
Импулс реактор — импулс режимида ишлайдиган ядро реактори. И.р.да қисқа муддатли қувват импулслари ва шунга мувофиқ нейтронлар ва гамма-нурлар оқими генерацияланади (ҳосил бўлади). Импулслар давомийлиги — бир неча мкс дан бир неча с гача. И. р. қисқа вақт оралиғида катта қувват ва интенсив нейтронлар оқими олишга имкон беради. И. р.да занжирли ядро реаксиясининг жадал ривожланиши ҳисобига қувват импулси пайдо бўлади. Бунинг учун И. р.га ортиқча миқдорда ядро ёнилгиси киритилади ёки нейтронларни ютгичлар олиб ташланади. Импулсларни "сўндириш" учун "ортиқча" ядро ёнилғиси И. р.дан олинади.
И. р. бир каррали ва даврий хилларга бўлинади. Баъзи илмий тадқиқот ишлари ва тажрибаларда И. р. қўлланади, унда ядро реакторларига ишлатиладиган матери-аллар синалади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |