Imtiyozlar
Имтиёзлар — муайян сабабларга кўра юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган афзаллик. И. давлат қонунлари ва б. қонун ҳужжатларига биноан — фуқароларга, шунингдек, жамоат бирлашмалари томонидан маъмурият қарорига мувофиқ — унинг аъзоларига тайинланиши мумкин. И. берилган шахс белгиланган қоидалардан истисно тариқасида муайян мажбуриятларни бажаришдан тўла ёки қисман озод қилинади ёхуд уларни бажариш соқасида муайян қулайликлардан фойдаланади. Солиқ, пенсия таъминоти, коммуналмаиший хизматлар учун тўловлар каби соҳалардаги И. давлат томонидан белгиланади. И. қонун ҳужжатлари билан белгиланган тақдирда унинг фойдаланувчилар доираси, фойдаланиш шартлари, тартиб кридалари, юзага келиш ва тугатилиш асослари кўрсатилади. И. юридик шахсларга ҳам (мас, солиқлар тўлашдан бутунлай ёки маълум муддатга, тўла ёхуд қисман озод қилиш, имтиёзли шартларда кредит билан таъминлаш борасида ва ҳоказо), жисмоний шахсларга ҳам берилиши мумкин. И. тайинлашда фукароларнинг тенг хуқуқлилиги ва адолат тамойилларига қатъий амал қилинади. Қонунда кўзда тутилмаган И. берилишига ва қонуний имтиёзлардан фойдаланишда монелик қилинишига йўл кўйилмайди. Ўзбекистонда давлат томонидан И.лар тайинлашга оид қонун-қоидалар Меҳнат кодексининг 224—238- ва 248— 258-моддаларида белгилаб қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |