Inşirah xonim
Инşираҳ хоним (усмонли туркча: انشراح خانم – „енгиллик, шодлик, қувонч“, асл исми – Сение Воçибе; 1887-йил 10-июлда туғилган − 1930-йил 10-июнда вафот этган) – Усмонийлар империяси султони Меҳмед ВИ нинг иккинчи хотини, бироқ эри тахтга ўтиришидан олдин талоқ олган[1].
| Инşираҳ хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||
| Туғилиши |
Сение Воçибе 10-июл 1887-йил Маşукие, Измит, Усмонийлар империяси | ||||
| Вафоти |
10-июн 1930-йил (42 ёшда) Қоҳира, Миср қироллиги | ||||
| Дафн этилган жой |
Амир Султон қабристони, Истанбул | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Меҳмед ВИ (турм. 1905; ажр. 1909) | ||||
| |||||
| Уй |
Воçибе (туғилганда) Усмонийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Отаси | Азиз Воçибе | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ёшлиги
Инşираҳ хоним 1887-йил 10-июлда[1] Измитнинг Маşукие ҳудудида туғилган. Асл исми Сение Воçибе бўлиб, зодагон Воçибе уруғига мансуб эди. Отаси Азиз бей Воçибе бўлган[2]. Унинг Зеки бей (1880-йиллар – 1930-йиллар) исмли акаси бор эди. Зеки бей султон Меҳмед В (Меҳмед ВИ нинг катта ўгай акаси)нинг хотини Дüрриаден Кадıннинг жияни бўлган[3].
Сение қариндошларидан бири томонидан саройга олиб келинган[2]. Бу ерда Усмонийлар саройи одатига кўра унинг исми Инşираҳ деб ўзгартирилган. Сўнгра у султон Абдулмажид И нинг хотини ва Меҳмед ВИ нинг асраб олган онаси Şаесте хонимга хизмат қилган. Инşираҳ бўй-басти баланд, кўзни қамаштирувчи мовий кўзли ва жуда узун тўқ жигарранг сочли гўзал аёл сифатида тасвирланган[4].
Никоҳи
Бир куни Меҳмед 40 ёшларида бўлганида асраб олган онаси Şаесте хонимнинг саройига ташриф буюрди. Бу ерда Меҳмед ўша пайтда 17 ёшда бўлган Инşираҳни кўриб қолди ва Şаесте хонимдан уни ўзига никоҳлаб беришини сўради. Аввалги 20 йил давомида Меҳмеднинг биргина хотини бўлиб, у ҳам бўлса Назикеда хоним эди. Бироқ Назикеда 3 қиз фарзанд дунёга келтирганидан сўнг шифокорлар унга бошқа фарзанд кўра олмаслигини айтди. Меҳмед валиаҳд шаҳзода бўлгани учун эркак ворис кўриши керак эди, шу сабабли ҳам бошқа хотин олиши ва ўғил фарзанд кўриши керак эди[4]. Инşираҳ Меҳмедга турмушга чиқишни истамай, отаси ва акасига хат ёзиб, ўз отаси тенги одамга турмушга чиқишни истамаслигини айтди. Уларнинг иккаласи ҳам Инşираҳни қаттиқ койиб, никоҳни қабул қилишга мажбур қилди. Ниҳоят, Инşираҳ бу никоҳга рози бўлди. Уларнинг никоҳи 1905-йил 8-июлда Çэнгелкöй саройида бўлиб ўтди[1][5]. Бироқ Инşираҳ хонимдан зурриёд қолмаган[4]. Никоҳдан сўнг унинг акаси Зеки бей Меҳмеднинг адютанти бўлган[6].
Инşираҳ эри билан никоҳида бахтли эмас эди, бироқ у барибир эрини рашк қилган дея таърифланган. Бир куни Меҳмедни ётоқхонада Периру халфа исмли хизматкор қиз билан тутиб олган. Шундан сўнг у саройни тарк этиб, талоқ сўраш учун шуни сабаб қилиб кўрсатган. Меҳмед эса ўзини ҳақоратлангандек ҳис қилган ва ғазаб билан бунга рози бўлган[7]. Шундан кейин Меҳмед 1909-йил 17-ноябрда Инşираҳни талоқ қилди. Меҳмед 1918-йилда тахтга чиқишидан олдин Инşираҳ у билан ажрашгани сабабли у ҳеч қачон султоннинг рафиқаси мақомига эга бўлмаган[5][1].
Кейинги йиллари ва вафоти
1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи оила аъзолари сургун қилингач, Инşираҳ дастлаб Қоҳиранинг Валидебаğı ҳудудига жойлашди[8][1][5]. Ўша пайтда унинг нега Туркияни тарк этгани номаълум, чунки у султон билан ажрашганлиги боис ортиқ сулола аъзоси эмас эди. Бироқ унинг акаси уларнинг ажримидан кейин ҳам Меҳмед билан қолган ва сургунга ҳам у билан бирга борган.
Қоҳирада Инşираҳ ниҳоятда бахциз ҳаёт кечиргани айтилади. Шу сабабли Меҳмед ВИ яшаб турган Санремо шаҳрига борган. Акаси Зеки бей унга собиқ эри билан кўришишга рухсат бермаган. Унинг такрор-такрор илтимосларидан сўнг, синглисига шундай деган: „Келган жойингга қайт, бу ерда нима қиляпсан? Сен бу одамни тарк этгансан, ундан ёрдам сўрашга ҳаққинг йўқ“. Акаси синглисига бир ҳамён пул берган, уни меҳмонхонада хонага жойлаштирган ва эртасига Қоҳирага жўнатиб юборган. Меҳмед ВИ ўзининг собиқ хотини Санремога келганидан ҳеч қачон хабар топмаган[6]. Қоҳирага қайтгач, Инşираҳ янада бахциз умр кечирган ва ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ жияни Зернигул хоним уни қутқариб қолган. Аммо кейинчалик Инşираҳ яна бир бор бу ишга қўл урган ва 1930-йил 10-июнда[1][5] Нил дарёсига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган[8]. Унинг оиласи жасадини Истанбулга олиб келиб, Амир Султон қабристонига дафн этган[8].
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı: Вâлиде Султанлар, Ҳâтунлар, Ҳасекилер, Кандıнефендилер, Султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2.
- Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004. ИСБН 978-9-756-49131-7.
- Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6.
- 10-iyulda tugʻilganlar
- 1887-yilda tugʻilganlar
- 1930-yilda vafot etganlar
- 10-iyunda vafot etganlar
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- 20-asr Usmoniylar imperiyasi sultonlarining rafiqalari
- Batumidan bo‘lgan shaxslar
- Usmoniylar imperiyasidan Misrga ko‘chib ketganlar
- Misrda o‘z joniga qasd qilganlar