Ингрид Алберини (италянча: Ингрид Алберини; 1978-йил 11-сентябр, Гуасталла, Эмилиа-Ромагна)— италиялик қўшиқчи, композитор, аранжировкачи. Ин-Грид тахаллуси билан ижод қилади. Фаолияти давомида Европа ва Марказий Осиёда халқаро муваффақиятларга эришган[1][2][3][4][5]. Варнада бўладиган Дисcоверй халқаро мусиқа фестивали иштирокчиси[6]. 2003-йилдаги „ЗД Аwардс“ хит-паради натижаларига кўра, Россия ва МДҲдаги энг машҳур хорижий қўшиқчилар рўйхатида Мадонна ва Роббиэ Wиллиамсдан кейин 3-ўринни эгаллаган[7].

Ин-Грид
Ингрид Алберини
Таваллуди 1978-йил 11-сентябр (1978-09-11) (48 ёш)
Жанрлар поп мусиқа
Касби қўшиқчи, композитор
Фаолият йиллари 1996-йилдан ҳозиргача
Лейбллар РДС Реcордс, ХЙЗ Реcордс
Фуқаролиги Italiya bayrogʻi Италия
Веб-сайт ин-гридоффиcиал.cом

Ҳаёти

Болалиги ва ижод йўлининг бошланиши

Ингрид Алберини Италиянинг шимолида туғилган. Ота-онаси унинг исмини отасининг севимли актрисаси бўлган швед кино актрисаси Ингрид Бергман шарафига қўйишган. Ота-онаси Эмилиа-Ромагна вилоятида жойлашган, Парма яқинидаги классик ва замонавий италян мусиқасининг бешиги ҳисобланган Гуасталла шаҳридаги кинотеатрга эгалик қилишган[8].

Ин-Грид болалигида кўплаб филмларни томоша қилган, унинг фикрича, бу эса унинг қўшиқчи бўлишида сабабчи бўлган муҳим омил эди. Қўшиқчи рассомлик, актёрлик ва қўшиқ айтиш билан шуғулланади ва тез орада мусиқа ўзини намоён қилишнинг энг кучли шакли эканлигини англайди. Ин-Грид болалигиданоқ шон-шуҳратга ўрганиб қолган бўлиб, мактаб йилларида гитара чалиб, тез-тез мухлисларига дастхатлар берард. Ин-Грид ватанида ўн йилдан зиёдроқ қўшиқ куйлаган. Саҳна олдида ноёб овози билан куйлаши кўплаб мусиқа продюсерларининг эътиборини тортади[8].

Фаолияти

1994-йилда Ин-Грид Санремо мусиқа фестивалининг минтақавий танловида ғолиб чиқади. Танловда ғолиб чиққанидан кейин хонанда турли тадбирлар ва учрашувларга (Монте-Карлода Феррари учувчилари учун, Токиода Дисcографиcа Авех фирмасига) меҳмон сифатида таклиф қилина бошланади. Мусиқа продюсерлари Ларрй Пигнагноли ва Марcо Сонcини қўшиқчига ҳамкорликда ишлашни таклиф қилишади. Ин-Грид Европа ва Россиядаги кўплаб чартларда юқори поғоналарини эгаллаган Ту Эс Фоуту синглини ёзган[9]. Хонанданинг Рендéз-Воус дебют албоми ҳам худди шундай муваффақият қозонган, албомдан Ин-Танго, Шоcк ва Аҳ л’амоур л’амоур каби қўшиқлар жой олганди. Албом кўплаб мусиқа сертификатларига, шу жумладан Россияда бешта платинали диск сертификатига эга[10]. Ту Эс Фоуту қўшиғи Австралия, Мексика, Чехия, Греция, Руминия ва Россияда олтин сертификатларга, Мексика, Полша ва Украинада платина сертификатига эга бўлган[11]. Ингрид учта рақс албоми, иккита чилл-оут албоми ва турли синглларни, шунингдек, бошқа қўшиқичилар билан биргаликда бир қатор қўшма лойиҳаларни чиқарган[11].

2009-йилда қўшиқчи Юрмаладаги Дзинтари консерт залида бўлиб ўтган „Неw wаве“ танловида махсус меҳмон сифатида иштирок этади. Ин-Гриддан ташқари, Рохетт, Алла Пугачова, Эрос Рамаззотти, Лиса Стансфиэлд, Дмитрий Хворостовский, Лаима Вайкуле ва бошқалар ҳам танловнинг муҳим меҳмонлари бўлишган. Қўшиқчи танловда ҳакамлар ҳай’ати аъзоси ҳам бўлган[12][13]. Яна ўша йили Сопот фестивалида ҳам иштирок этади[14].

2012-йилда қўшиқчи Эдита Пеҳанинг „Наш сосед“ шлягерининг кавер версияси бўлган "Ла Тромпетте" трекини чиқаради. Сингл икки: ДЖ Гарй Cаос ва ДЖ Рико Бернасcони версияларида чиққан[15].

2014-йилда „Белие ночи Санкт-Петербурга“ („Санкт-Петербургнинг оқ тунлари“) халқаро мусиқа фестивалида иштирок этган[16].

2018-йилда Бокуда бўлиб ўтган „Жара“ халқаро мусиқа фестивалида иштирок этади[17].

2019-йилда Витебскдаги „Славян бозори“ фестивалининг меҳмони бўлган[18][19].

Таълими

Хонанда ПҳД илмий даражасига эга ва италян, франсуз, инглиз, немис ва рус тилларини билади[20][21].

Дискографияси

  • Рендéз-Воус (2003)
  • Ла Виэ Эн Росе (2004)
  • Воила! (2005)
  • Пассион (2009)
  • Лоунге Мусиқуэ (2010)

Манбалар

  1. ↑ „Ин-Грид“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Вышел клип на оптимистичную песню Ин-Грид Бе Италиан“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  3. ↑ „С кем встречается Ин-Грид“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  4. ↑ „Интервью с певицей Ин-Грид“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  5. ↑ „Певица Ин-Грид: "Бешбармак буду есть только руками"“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  6. ↑ ИН-ГРИД "Дисcоверй Фестивал" Варна - Булгариа ЁуТубеда
  7. ↑ „Итоги-2003: Чё бы не попеть, если фигура хорошая?“ (ру). 2020-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Ин-Грид, итальянская певица, композитор, аранжировщик: «Итальянцы не знают меня в лицо»“ (ру). 74.ру (2013-йил 18-март). 2019-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-феврал.
  9. ↑ „"Рекордъ-2003" получили "Любэ", "Блестящие" и Сонй Мусиc“. ИнтерМедиа (6 ноября 2003). 2021-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-август.
  10. ↑ „Абоут Ин-Грид — Голд Дисc/Платинум Дисc“ (ит). ин-грид.ит. 2012-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-феврал.
  11. ↑ 11,0 11,1 Арена, Жамес. Старс оф 21ст Cентурй Данcе Поп анд ЭДМ: 33 ДЖс, Продуcерс анд Сингерс Дисcусс Тҳеир Cареэрс (эн). МcФарланд, 2017-05-19. ИСБН 978-1-4766-7022-5. 
  12. ↑ „Крутой уверен в высоком уровне "Новой волны" даже в период кризиса“. 2022-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.
  13. ↑ „ИнГрид в Юрмале чувствует себя как дома“. 2022-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-ноябр.
  14. ↑ Ин-Грид - Ле Драгуэур (Ливе @ Сопот Ҳит Фестивал_ Поланд 2009) ЁуТубеда
  15. ↑ „Песню Эдиты Пьехи спела Ин-Грид“ (ру). НЕWСмуз.cом (2011-йил 9-декабр). 2013-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  16. ↑ „Певица Ин-Грид и группа Дуран Дуран присоединились к фестивалю "Белые ночи Петербурга"“ (ру). 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  17. ↑ „Певица Ин-Грид прилетела в Баку – фото, видео“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  18. ↑ „"Славянский базар в Витебске" закрывается, но концерты продолжаются“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  19. ↑ „Завершился «Славянский базар». Вспоминаем лучшие моменты фестиваля в Витебске“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  20. ↑ „Как создавался главный хит 2003 года Ту Эс Фоуту от Ин-Грид“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.
  21. ↑ „Популярная певица Ингрид: краткая биография“ (ру). 2023-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-ноябр.