„Ин тҳе Шадоwс“ (таржимаси „Сояларда“) — Тҳе Расмус фин гуруҳи ижро этган қўшиқ. 2003-йил гуруҳнинг „Деад Леттерс“ номли бешинчи студиявий албомига киритилган. Гуруҳ репертуаридаги энг таниқли тароналарнинг бири.

„Ин тҳе Шадоwс“
Тҳе Расмус сингли
Деад Леттерс албомидан
Б томон „Иф Ёу Эвер“
Чиқарилган санаси 2003
Давомийлиги 4:19
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и
  • Аки Ҳакала
  • Ээро Ҳеинонен
  • Паули Рантасалми
  • Лаури Йлöнен
Продюсер(лар)
  • Микаэл Норд Андерссон
  • Мартин Ҳансен
Тҳе Расмус сингллари хронологияси
„Ҳеартбреакер/Дайс“
(2002)
„Ин тҳе Шадоwс“
(2003)
„Ин Мй Лифе“
(2003)
Клиплари
„Ин тҳе Шадоwс“ (фин/бандит версияси) ЁуТубеда
„Ин тҳе Шадоwс“ (Европа/қарға версияси) ЁуТубеда
„Ин тҳе Шадоwс“ (АҚШ/кўзгу версияси) ЁуТубеда

Қўшиқ Европа ва Океания хит-парадларида юқори поғоналарга кўтарилган. Хусусан, Буюк Британия сингллар хит-парадида учинчи[1], Финландия, Германия[2], Венгрия ҳамда Янги Зеландия хит-парадларида эса биринчи поғонагача кўтарилган. Қўшиқ 2004-йил „Керранг! Аwард фор Бест Сингле“ мукофотига номзод қилиб кўрсатилган.

„Ин тҳе Шадоwс“ қўшиғи „Гуитар Ҳеро Wорлд Тоур“ видеоўйинига киритилган. Франсияда эса 2006-йилдан 2020-йилгача „Он н'эст пас cоучé“ дастурининг мусиқий мавзуси ўлароқ қўлланган. 2004-йил „Эддсwорлд“ веб-сериали асосчиси Эдд Гоулд ф „Cреативе Шадоwс“ анимацион филмида „Ин тҳе Шадоwс“ ашуласидан фойдаланган.

Клиплари

Қўшиқ учун уч хил клип суратга олинган. 2003-йил Ҳелсинкида олинган фин версияга Финн Андерссон режиссорлик қилган бўлиб, унда банкни ўмариш уриниши тасвирланган. Шунинг учун мазкур версия „бандит версияси“ деб номланади.

2003-йил Стокголм шаҳрида клипнинг Европа версияси суратга олинган. Ушбу версияда гуруҳ хонада қўшиқни ижро этар экан, қарғалар уларнинг атрофида айланади. Шунинг учун ҳам мазкур версия „қарға версияси“ деб номланади.

2004-йил Бухарест шаҳрида Пҳилипп Стöлзл режиссорлигида яна бир клип суратга олинган. Унда гуруҳ қадимий қасрда оломон олдида консерт бераётгани тасвирланган. Видеода ўтмишда ушбу уйда хизмат қилган хизматкор ҳам тасвирланган. Хизматкор уйдаги улкан кўзгуларда гуруҳни ва томошабинларда кўради ва қайта-қайта қўлидаги нарсаларни тушириб юборади. Мазкур клип „Кўзгу версияси“ деб ҳам номланади.

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал Синглес Чарт Топ 100“ (инглизча). Оффиcиал Чарц. Қаралди: 27-июл 2022-йил.
  2. ↑ „Тҳе Расмус - Ин тҳе Шадоwс“ (немисча). ГфК Энтертаинмент чартлари. Қаралди: 27-июл 2022-йил.

Ҳаволалар