In the Year 2525
„Ин Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ (таржимаси „2525-йилда (Муқаддима ва хотима)“) – АҚШда тузилган Загер анд Эванс поп-рок дуэти ижро этган қўшиқ. Тарона 1969-йил 12-июлдан бошлаб олти ҳафта давомида „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадида биринчи поғонада турган[3]. Ўша йилнинг август ва сентябр ойларида уч ҳафта давомида Буюк Британиянинг сингллар хит-парадида биринчи поғонани эгаллаб турган[4]. Қўшиқ 1964-йилда Риcк Эванс томонидан ёзилган ва басталанган. Дастлаб 1968-йилда „Трутҳ Реcордс“ номли кичик минтақавий рекорд лейбл томонидан чиқарилган[5]. Кейинчалик қўшиқ РCА Реcордс эътиборига тушган. Загер анд Эванс дуэти 1971-йилда тарқаб кетган.
| „Ин тҳе Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ | ||||
|---|---|---|---|---|
|
РCА лейбли чиқарган релиз | ||||
| Загер анд Эванс сингли | ||||
| 2525 (Эхордиум & Терминус) албомидан | ||||
| Б томон | „Литтле Кидс“ | |||
| Чиқарилган санаси |
1969 (Трутҳ Реcордс лейбли) 1969-йил апрел (РCА Виcтор лейбли)[1] | |||
| Ёзиб олинган | 1969, Одесса, Техас | |||
| Жанр | Фолк-рок, психоделик рок,[2] мариачи | |||
| Давомийлиги |
3:10 (Трутҳ Реcордс лейбли) 3:15 (РCА Виcтор лейбли) | |||
| Лейбл | Трутҳ Реcордс; РCА Виcтор | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Риcк Эванс | |||
| Продюсер(лар) | Загер анд Эванс | |||
| Загер анд Эванс сингллари хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Ин Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ ЁуТубеда | ||||
Загер анд Эванс дуэти бир марта хит ашула чиқарган холос. 2021-йил ҳолатига кўра, дуэт ҳам АҚШ, ҳам Британияда хит ашула ёзиб, карераси давомида на АҚШ, на Британия хит-парадларига бошқа кирмаган ягона санъакорлардир. Дуэтнинг РCА Виcтор лейбли ортқали чиқарилган кейинги сингли – „Мр. Турнкей“ қўшиғи Канада поп чартларида 48-[6], Канада АC хит-парадида 41-ўрингача кўтарилган холос[7]. Дуэтнинг яна бир сингли – „Листен то тҳе Пеопле“ қўшиғи Канадада „Cашбох“ журнали чартининг энг қуйи 100-поғонасини эгаллаган, Канада хит-парадида эса 96-поғанага кўтарилишга муваффақ бўлган[8]
Қўшиқ янги технологиялар пассив қабул қилиниб, инсонларнинг уларга қарамлиги ошиб бораётгани ҳақида бўлиб, 1960-йилларнинг якунида кўпчилик учун бу мавзу актуал бўлган[9]. „Ин Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ қўшиғи Аполлон 11 Ойга қўниш миссияси давомида „Биллбоард Ҳот 100“ сингллар хит-парадида биринчи ўринни эгаллаб турган бўлган.
Қўшиқ 1968-йилда Техаснинг Одесса шаҳридаги яйловда жойлашган студияда деярли бир уринишда ёзиб олинган[10]. Қўшиқни ёзиб олишда Одесса симфонияси аъзолари ҳам иштирок этишган. „Ин Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ қўшиғи камида 60 марта етти тилда кавер қилинган[11][12]. Жумладан, Загер анд Эванс дуэти қўшиқни италян тилида „Нелл’Анно 2033“ номи билан куйлаган.
Манбалар
- ↑ „Загер Анд Эванс - Ин Тҳе Еар 2525 (Эхордиум Анд Терминус)“. Қаралди: 2020-йил 23-март.
- ↑ „Загер & Эванс - Ин Тҳе Еар 2525“. Дисcогс. Қаралди: 2020-йил 23-март.
- ↑ Тҳе Ҳот 100, Wеэк оф Жулй 12, 1969 – Биллбоард.
- ↑ Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 236-бет. ИСБН 1-904994-10-5.
- ↑ Миллер. „Ҳит сонг оф 1969 реcордед ин Одесса“. Неwс ОК (19-август 2011-йил). Қаралди: 2016-йил 2-октябр.
- ↑ „РПМ Топ 100 Синглес - 8-ноябр 1969-йил“.
- ↑ „РПМ Топ 50 Адулт - 8-ноябр 1969-йил“.
- ↑ „РПМ Топ 100 Синглес - 10-январ 1970-йил“.
- ↑ Рейнолдс, Том. И Ҳате Мйселф анд Wант то Диэ: Тҳе 52 Мост Депрессинг Сонгс Ёу'ве Эвер Ҳеард. Милсонс Поинт, Н.С.W.: Рандом Ҳоусе, 2005 — 85-бет. ИСБН 1-74166-020-3.
- ↑ „Друммер он онлй Но. 1 ҳит то cоме оут оф Линcолн диэс ат 72 | Лоcал“. Жоурналстар.cом (2015-йил 19-ноябр). Қаралди: 2016-йил 2-октябр.
- ↑ „Алл версионс оф Соме мусиcс“. Аллтҳеверсионс.блогспот.cом (30-сентябр 2010-йил). Қаралди: 2010-йил 5-октябр.
- ↑ „Загер & Эванс Нелл'анно 2033“. ЁуТубе.
Ҳаволалар
- „Ин Еар 2525 (Эхордиум & Терминус)“ ЁуТубеда
- „Нелл’Анно 2033“ ЁуТубеда (Италянча версия)