Ина (японча: 伊那市, Ина-ши?) Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган шаҳардир. 2019-йил 1-март санасида шаҳарда ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, 27587 хонадонда 68.177 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 100 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 667,93 квадрат километр (257,89 ми²) ни ташкил этади. 2016-йилда собиқ Такато шаҳри, ҳозир Инанинг бир қисми бўлиб, Япониянинг энг гўзал қишлоқларидан бири сифатида танланган[2].

Ина

伊那市
Шаҳар
Skyline of Ina
Ina
Байроқ
Ina
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Чубу вилояти
Асос солинган 1-апрел 1889-йил
Майдон 667.93 км2 (257.89 кв ми)
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2019-йил март)
68 177
Зичлиги 100 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Такато қал’асидаги Сакура, Ина

Географияси

Ина-Ши, Нагано, Жапан

Ина шаҳри жанубий-марказий Нагано префектурасида жойлашган. У шарқда Акаиши тоғлари билан чегарадош, жумладан Нюкаса тоғи (1955 метр), Нокогири тоғи (2685 метр), Сенжо тоғи (3033 метр) ва Шиоми тоғи (3047 метр) шаҳар атрофини ўраб туради. Шаҳар бўйлаб Тенрю дарёси оқиб ўтади.

Атрофдаги муниципалитетлар

Иқлими

Шаҳар иссиқ ва нам ёз ҳамда нисбатан юмшоқ қиш билан тавсифланган иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Cфа). Инада ўртача йиллик ҳарорат 11.7 °C (53.1 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1,454.0 мм (57.24 ин) бўлиб, энг серёғин ой июл ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 24.0 °C (75.2 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан −0.7 °C (30.7 °Ф) бўлади.

Ина (1993−2020) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 15,5 19,3 25,5 29,0 31,8 33,8 37,2 37,2 35,0 30,2 24,3 19,4 37,2
Ўртача максимал, °C 5,0 6,6 11,1 17,4 22,6 25,3 28,6 30,2 25,8 19,9 13,7 7,8 17,8
Ўртача ҳарорат, °C −0,7 0,4 4,4 10,3 15,9 19,5 23,2 24,0 19,9 13,6 7,2 1,9 11,6
Ўртача минимал, °C −6,2 −5,4 −1,7 3,6 9,8 14,8 18,9 19,5 15,4 8,4 1,6 −3,3 6,3
Мутлақ минимал, °C −17,9 −17,2 −13,6 −12,5 0,3 6,5 12,3 11,2 3,2 −3,5 −7,2 −13,3 −17,9
Ёғингарчилик меъёри, мм 48,9 70,4 121,5 125,1 143,6 185,3 194,5 131,7 169,6 148,7 90,1 57,4 1 454
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[3][4]

Тарихи

Ҳозирги Ина ҳудуди қадимги Шинано провинсиясининг бир қисми ҳисобланган. Бу ҳудуд Эдо даврида Такато доменининг бир қисми бўлган ҳамда Ина қал’асини ўраб турган жокамачи ва Тенрю дарёсидаги дарё порти сифатида ривожланган. Ина қишлоғи Ина тумани таркибида муниципалитетлар тизимини яратилиш вақтида 1889-йил 1-апрелда ташкил этилган ва 1897-йил 15-октябрда шаҳарча мақомига кўтарилган. Ина шаҳри Томигата, Мисузу, Тера, Ҳигашиҳаручика ва Нишиминова (барчаси Китаиина туманидан) қишлоқлари билан бирлашиб, 1954-йил 1-апрелда Ина шаҳрини ташкил қилди. Ина 1965-йилда Нишиҳаручика қишлоғини ҳам ўзига қўшиб олди. 2006-йил 31-мартда Ина Такато шаҳри ва Ҳасе қишлоғини (иккаласи ҳам Камиина туманидан янги ва кенгайтирилган Ина шаҳрини яратиш учун) ўзлаштириб олинди.

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[5], Ина аҳолиси сони сўнгги 70 йил ичида нисбатан барқарор бўлиб қолган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
194060,997—    
195072,314+18.6%
196068,691−5.0%
197065,347−4.9%
198067,544+3.4%
199070,639+4.6%
200071,552+1.3%
201071,1−0.6%
202066,125−7.0%

Ҳукумат

Ина тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 21 аъзодан иборат бир палатали шаҳар қонун чиқарувчи органи бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга.

Иқтисодиёти

Ина иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалигига асосланган бўлиб, гуруч, нок, помидор ва сут чорвачилиги унинг асосий таркибий қисмларидан ҳисобланади. Ишлаб чиқариш сектори электроника ва техника асбобларни ўз ичига олади[6]. Рубйcон Cорпоратион, электрон компонентлар компаниясининг бош қароргоҳи ҳам шаҳарда жойлашган[7].

Таълим тизими

Инада шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган 15 та давлат бошланғич мактаби ҳамда олтита давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Нагано префектураси таълим кенгаши томонидан учта давлат юқори мактаби ва битта хусусий ўрта мактаб бор. Префектурада битта махсус таълим мактаби ҳам бунёд этилган.

Шаҳарда битта халқаро мактаб (Cолегио Десафио) — Бразилия бошланғич мактаби ҳам мавжуд[8].

Транспорт

Темир йўл

Магистрал йўл

  • E50 Нагано тезкор йўли
  • Миллий йўналиш 152
  • Миллий йўналиш 153
  • Миллий йўналиш 361

Қардош шаҳар муносабатлари

Халқаро

Маҳаллий

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

Манбалар

Ҳаволалар