Incheon milliy universiteti
Инчеон Миллий Университети (қисқартмаси: ИНУ) — илгари Инчеон Университети (УИ) номи билан ҳам танилган давлат университетдир. ИНУ дунёдаги энг инновацион университетлардан бири сифатида эътироф этилган бўлиб, дунёда 18-ўринни эгаллаган ва Жанубий Корея WУРИ-2023 рейтингида Сеул Миллий Университетидан кейин 2-ўринни эгаллаган.
인천대학교 (仁川大學校) | |
| Тури | давлат |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1979 |
| Ректори | Парк Жонгтаэ |
| Факултетлар | 495 (2020) |
| Бакалавриат | 11,776 (2020) |
| Магистратура | 1,434 (2020) |
| Манзили |
Еонсу-гу,Инчеон,Жанубий Корея |
| Веб-сайти | ину.аc.кр/мбшоме/мбс/инуэнг/индех.до |
Тарихи
ИНУ биринчи марта 1979-йил январ ойида Сунин академиясининг бир қисми сифатида Инчеон техник коллежи номи билан хусусий коллеж сифатида ташкил этилган. 1979 -ил декабр ойида номи Инчеон коллежига ўзгартирилди. 1994-йилда шаҳар кенгаши томонида молиялаштириладиган университетга айланди. ИНУ 2009-йилда Сонгдодаги янги жойга кўчирилди. 2009- йил феврал ойида Инчеон корейс тилини ўрганиш институти очилди. Шунингдек, 2009-йил июл ойида Сондго кампуси (Асосий кампус) қурилиши якунланди. 2010-йилда университет Инчеон Cитй коллежи билан бирлаштирилди. Натижада кўплаб янги бўлимлар очилиб, талабалар қабул қилиш квотаси кўпайди. 2013-йил феврал ойида университет номи Инчеон миллий университети деб ўзгартирилди. Университет тарихи давомида ҳукумат эркинлигига, ички ва ташқи сиёсий босим таъсирига қаршилик кўрсатган,Жанубий Кореядаги йирик таълим муассасаларини демократлаштиришнинг тимсоли сифатида қаралади[1].
Рейтинги
2022 йилги ЖоонгАнг Илбо университети рейтингида Кореядаги 4-миллий университет[2].
2022 йилги ЖоонгАнг Илбо университети рейтингида стартап яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича 3-ўрин[3].
Дунёдаги энг инновацион университетлар орасида 18-ўрин[4]. 2023-йилги WУРИ рейтингида Жанубий Кореяда 2-ўринда[5].
Халқаро алоқалар бошқармаси ва корейс тили институти
Халқаро алоқалар бошқармаси талабалар алмашинуви дастури, қисқа муддатли тил ўқитиш дастурлари орқали бутун дунё университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйиб, университетни жаҳон миқиёсида танитиш имкониятини беради. Корейс тили дастури чет элликлар ва хориждаги корейс талабаларга корейс тилини ўргатиш мақсадида ташкил этилган. Инчеон корейс тилини ўрганиш институти нутқ, тинглаш, ўқиш ва ёзиш каби тил қобилиятларига эътибор қаратади ва корейс тили билан биргаликда корейс тарихи, маданиятини ўрганиш имконини беради.
Манбалар
- ↑ "민주화과정에 대한 비판적 성찰 ; 1980년대 민주화운동에서의 학원민주화 쟁취 사례 연구 -인천대 학생운동의 시각에서 본 선인학원 시,공립화 과정". 기억과 전망 28: 12–68. 2013. ҳттпс://кисс.кстудй.cом/тҳесис/тҳесис-виэw.асп?кей=3155505.
- ↑ „2022 중앙일보 대학평가“ (2022-йил 14-ноябр).
- ↑ „인천대 학생당 창업 최다…서강대, 졸업생 취업비결 제공[2022 대학평가“] (2022-йил 14-ноябр).
- ↑ „Глобал Топ 100 Инновативе Университиэс“.
- ↑ „Глобал Топ 100 Инновативе Университиэс“.