Инчуан, Нинся — Хитойнинг шим. қисмидаги шаҳар. Нинся-Хуэй мухтор раёнининг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Аҳолиси 943,4 минг киши (1998). Хуанхе дарёсидаги пристан. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги раёни марказида жойлашган; чорва маҳсулотлари бозори. Машинасозлик, кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил