Индаур, Индур – Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги шаҳар, МадҳяПрадеш штатида. Аҳолиси 1,2 млн. кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни ва савдо-саноат маркази. Аэропорт бор. И.дан Деҳли – Мумбай автомобил йўли ўтган. Ип газлама и.ч. саноатининг етакчи тармоғи. Пахта тозалаш, озиқ-овқат, металлсозлик ва машиносозлик, кимё корхоналари бор. Ўсимликлардан саноатда фойдаланиш институти очилган. И. 1818—1950-йилларда Индур князлигининг пойтахти, 1950—56-йилларда Мадҳя-Бҳарат штатининг маъмурий маркази бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил