Indeys tillari
Индейс тиллари - Америка туб (эскимос ва алеутлардан ташқари) аҳолисининг тили. Турли манбаларга кўра, бу тилларда 35 млн.га яқин киши сўзлашади (1992). Бу тилларнинг барчаси ҳам генетик жиҳатдан тўлиқ ўрганилмаган. Энг сўнгги маълумотларга кўра, қуйидаги И.т. оиласи мавжуд: 1) надене (Аляска ва Шим.-Ғарбий Канада, АҚСҲ ва Мексиканинг баъзи ҳудудларида тарқалган), тлингит ва ҳайда (Жан. Аляскада); 2) алконкин-ритван (Шарқий ва Жан. Канада, Шим.шарқий АҚСҲ), ритван (виёт ва юрок — Калифорнияда) ва б.; 3) пенутиан — калифорния-пенутиан тиллари (мивок, ёкуц ва б. — Калифорнияда); 4) хокалтек (Калифорния, Аризона ва Мексика вилоятларида); 5) кадо-ирокез — ирокез тиллари (Аппалачи, Авлиё Лаврентий дарёси бўйлаб, Эри, Онтарио о.лари); 6) сиу (Саска-чеван ва Монтанадан то Жан.шар-қий Арканзасгача); 7) юто-ацтек (Ғарб. АҚСҲ — Невада, Юта, Колорадо, Техас ва б. штатларда); 8) майя-соке (Шарқий, Жан.шарқий Мексика, тўлиқ Юкатан ва Гватемалада); 9) ото-ми-миштексапотек (Марказий ва Жан. Мексика, Никарагуа жан. ва Коста Рикада); 10) чибча (Коста Рика, Панама, Колумбия, Венесуэла, Эквадор, Перунинг бир қис-ми); 11) • аравак (Катта Антил о. Шарқий Колумбия, Шим. Венесуэла, Гвиана, Ама-зонканинг ўрта ва юқори қисмида, Жан. Американинг ғарб ҳудудларида); 12) кечуа-аймара кечуа (Жан. Эквадор, Ғарбий Перу ва Боливия, Шим. Чилида) ва аймара (Боливия ва Жан.шарқий Перуда); 13) же (Бразилиянинг шарқи, жан. ва марказий қисмида); 14) тупи-гуарани (Шим., Шарқий, Жан. Бразилия, Парагвай, Шим. Аргентина, Уругвай ва б.да) И. т. грамматикаси жуда хилма-хил. Инкорпоратив, яъни полисинтетик тиллар (каддо-ирокез, юто-ацтек оиласидаги) кўпчиликни ташкил этади. Агглютинатив (аффиксация ва сўзларни қўшиб сўз ясаш кучли) бўлганлари кўп, флектив тиллар ҳам мавжуд. И. т.нинг кўпчилиги ёзувсиз. Майя, кечуа, сапотек ва аймара тилларига оид иероглиф ёзувли ёдгорликлар сақланиб крлган. Америка қитъасини европаликлар истило қилгандан сўнг тупи (Бразилия), ацтек, кечуа ва баъзи б. тиллар лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтди, бу ёзувда диний ва дунёвий мавзудаги адабиётлар вужудга келди. Ҳоз. гуарани (Парагвай), кечуа ва қисман аймара тиллари миллий адабий тил макрмига эга. Сўнгги даврда пайдо бўлган илмий адабиётларда И.т. қад. туркий тиллар билан қариндош деган қарашлар ҳам илгари сурилмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |