Индигирка - Шарқий Сибирнинг шимоли-шарқидаги дарё. Узунлиги - 1726 км, ҳавзасининг майдони - 360 минг км2. И. Хастах ва Тарин-Юрях дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлиб, Шарқий Сибир денгизига делта (майдони 5,5 минг км2) ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: чапдан — Куйдусун, Кюэнте, Элги; ўнгдан — Нера. Ёмғир, қор ва музлик сувларидан тўйинади. Октябр да музлаб, майнинг охири — июлнинг бошида муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи 1850 м3/сек. Балиқ овланади. Мома дарёси қўшилган жойдан (1154 км масофада) кема қатнайди.[1]

Индигирка
Тавсиф
Узунлиги 1 726
Майдони 5 500 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил