Indigo
Индиго (исп. индиго, лот. индиcум, юн. индиcос — ҳиндча, қиндники), [(бис(З-оксо-2 индолинилидеи), 2,2- бисиндолиндиго] — кўк-қизғиш рангли кристалл, 390—392° да парчаланиш билан эрийди, нитробензол, анилин, хлороформ, муз ҳолдаги сир-ка кислота, консентрланган сулфат кислотада эрийди; сувда, ишқорлар эритмаларида, этил спирти ва диэтил-эфирда эримайди.
И. қадимий, катта амалий аҳамият касб этган тиббий бўёқлардан ҳисобланади. Уни Индегорера ва индиго тутувчи ўсимликлардан олишган. ХИХ аср да арзон ва тоза синтетик И. ҳосил қилин-ди ҳамда уни саноат миқёсида олина бошланди. И. осон қайтарилади, сул-фолаш, галогенлаш ва шу каби электрофил ўрин алмашиниш реаксияларига киришади. Унинг ранги нур таъсирига чидамли, нам ҳолатда ишлашга, ишқаланганда эзилмайдиган ва хлор таъсирига кам бериладиган хусусиятлари билан ажралиб туради. И., асосан, селлюлоза толаларидан қилинган ма-териалларни бўяшда, шунингдек, турли мақсадларда ишлатиладиган пигментлар и.ч. да қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |