</реф>

Индира Ганди
Индира Приядаршини Неру
Ҳиндистон бош вазири
Мансаб даври
1966-йил 24-январ – 1977-йил 24-март
1980-йил 14-январ – 1984-йил 31-октябр
Вориси Мораржи Десаи, Ражив Гандҳи
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1905-йил 19-ноябр
Оллоҳобод, Британия Ҳиндистони
Вафоти 31-октябр 1984-йил(1984-10-31)
(78 ёшда)
Ню-Деҳли, Ҳиндистон
Фуқаролиги Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Сиёсий партияси Индиан Натионал Cонгресс
Болалари Ражив Гандҳи, Санжай Гандҳи
Ота-онаси Жаwаҳарлал Неҳру (ота), Камала Неҳру (она)
Касби Сиёсатчи
Мукофотлари Андоза:Бҳарат Ратна мукофоти
Имзоси Файл:Индира Гандҳи сигнатуре.свг

Индира Ганди (тўлиқ исми Индира Приядаршни Неру; 1905.19.11, Оллоҳобод – 1984.31.10, Дехли) – Ҳиндистоннинг сиёсат ва давлат арбоби. Ж. Нерунинг қизи. Швейсария, Англия ва Ҳиндистон олий ўқув юртларида таълим олган. 1938-йилдан Ҳиндистон Миллий конгресси (ҲМК) партияси аъзоси. Инглиз мустамлакачилик истибдодига қарши курашда фаол қатнашган. 1947-йилда Ҳиндистон мустақилликка эришгач, хотин-қизлар ҳаракатида иштирок этган. Г. 1959—1960-йилларда ҲМК раиси, Л. Б. Улаcмпу ҳукуматида ахборот ва радиоэшиттириш вазири (1964—66), бош вазир (1966—77) сифатида фаолият юритган. 1977-йилнинг март ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида ҲМК мағлубиятга учради ва ҳокимиятни қўлдан бой берди. 1977-йил декабрда юз берган ички зиддиятлар натижасида ҲМК иккига бўлиниб кетди ва Г. 1978-йилнинг январда ўз тарафдорларининг ҲМК (И) янги партиясини тузди ва унинг раиси этиб сайланди. 1980 йил муддатидан илгари бўлиб ўтган сайловларда ҲМК(И) ғалаба қилди ва Г. яна бош вазир лавозимини эгаллади. Г. террорчилар томонидан отиб ўлдирилган.

Ҳаёти ва карераси

Индира Ганди 1917-йил 19-ноябрда Индира Неҳрудаги Оллаҳобод шаҳрида Кашмири Пандит оиласида туғилган[1]. Унинг отаси Жаwаҳарлал Неҳру Ҳиндистоннинг Британия ҳукмронлигига қарши мустақиллик ҳаракатининг етакчиси ва Ҳиндистон Доминионининг (кейинчалик Республика) Бош вазири эди. Индира ота-онасининг ягона тирик қолган фарзанди (унинг ёшлигида вафот этган кичик укаси бор эди). У ўз онаси билан бирга ўсган бўлиб Оллоҳободда катта уйи бор эди. 1930-йилда Неҳрулар оиласи бу уйни Ҳиндистон Миллий Конгрессига совға қилади. Индира болалиги ёлғиз ва бахциз ўтган. Унинг отаси тез-тез бошқа ҳудудларда бўлар, асосан вақтини сиёсий фаолиятига багъишлар ёхуд қамоқда бўларди, ойиси эса касаллик билан умрининг кўп қисмини ўтказган ва кейинчалик сил касаллигидан эрта ўлим топади. У отасини камдан кам кўрар, асосан хатлар орқали суҳбатлашарди[1].

Ёш Индира Ганди Махатма Ганди билан бирга, 1924-йил

Индира Неҳру асосан уйда ўқитувчилар томонидан ўқитилган. У Деҳлидаги Модерн Счоол, Оллаҳободдаги Ст. Cеcилилаъс ва Ст. Марй’с Cонверт мактаблари, Генева халқаро мактаби, Бехдаги Эcоле Ноувелле ва Мумбай Университетига қарашли мактабларда таълим олган[2]. У Шантиникетандаги Вишwа-Бҳарати университетида ўқишга кирди. Робиндранат Тагор у билан суҳбатда қизни Приядаршини деб атаган, бу санскрит тилида „ҳаммага меҳрибонлик қилувчи“ деган маънони англатади ва шундан сўнг у Индира Приядаршини Неҳру номи билан танилган. Бироқ бир йилдан сўнг у касал онасига қараш учун ўқишни ташлаб Европага кетади. У ерда Индира Охфорд университетида таълимини давом эттиришга қарор қилди. Онаси вафот этганидан сўнг, у 1937-йилда Сомервилле Cоллегега ўқишга киришидан аввал қисқа вақт мобайнида Бадминтон Счоолда ўқийди. Неҳру дастлабки урунишда лотин тили имтиҳонидан ёмон кўрсаткич қайд этганлиги сабаб иккинчи марта ҳам имтиҳон топширишига тўғри кеалди. Оксфордда у тарих, сиёсат ва иқтисодиётда яхши баҳолар олади, аммо мажбурий фан ҳисобланган лотин тили даражаси ёмонлигича қолади[3].


Британияда бўлган вақтида Неҳру бўлажак турмуш ўртоғи Ферозе Ганди (Маҳатма Ганди билан алоқаси йўқ) билан тез-тез учрашиб туришади. Улар Оллаҳободда танишишган бўлиб, Ферозе ўша вақтлар Лондон Счоол оф эcономиcсда ўқиган. Улар Олоҳбандда Ади Дҳарм анъаналарига мувофиқ турмуш қурадилар[4]. Жуфтликнинг иккита ўғли Ражив Ганди (1944) ва Санжай Ганди (1946) бор эди[5][6].

1942-йил сентябрда Неҳру Қуит Индиа Мовемент ҳаракатидаги иштироки учун қамоққа олинади. У ердан 1943-йил апрел ойида озод этилган[7].

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Пупул Жаякар. Индира Гандҳи: А Биограпҳй. Пенгуин Боокс Индиа, 27 Новембер 1992 — 10-бет. ИСБН 978-0-14-011462-1. 
  2. ↑ Гупте, Пранай. Мотҳер Индиа: а политиcал биограпҳй оф Индира Гандҳи / Пранай Гупте., Рев., Неw Ёрк: Пенгуин Боокс, 2011 — 151–152-бет. ИСБН 978-0-14-306826-6. Қаралди: 2016-йил 16-август. 
  3. ↑ „Мажлис Асиан Соcиэтй“. охфордмажилис.wих. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-апрел.
  4. ↑ „Сониа ассурес ҳелп фор фатҳер-ин-лаw'с граве“. арчиве.индианехпресс.cом (2005-йил 21-ноябр). 2016-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 19-июл.
  5. ↑ Иwанек, Крзйсзтоф „Тҳе Энд оф Индиа'с Неҳру-Гандҳи Дйнастй?“ (эн-УС). тҳедипломат.cом. 2020-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  6. ↑ Ауэрбач, Стуарт. „Индира Ис Индиа“ (эн-УС) (1984-йил 1-ноябр). 2020-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-январ.
  7. ↑ Дуда, П.Н.. Индира Гандҳи: Лифе анд Легаcй. АПҲ Публишинг Cорпоратион, 2006 — 76-бет. ИСБН 978-81-313-0066-4.