Individual taʼlim
Индивидуал таълим - ўқитувчининг ўқувчига педагогик таъсирини амалга оширувчи ўқув машғулотлари шаклларидан бири. Ўқитувчининг ўқувчи билан синф жамоасидан ташқарида олиб бориладитан фаолияти тушунилади. И.т. таълим шаклларининг энг қадимийси бўлиб, у қад. давр ва ўрта аерларда кенг қўлланган.
Ўзбекистон таълими тарихида И.т. шакли кенг қўлланиб келинган. Унинг самараси, айниқса, амалий санъат, ҳунармандчиликда устоз-шогирд таълими тарзида намоён бўлган. Машҳур халқ усталари Тошпўлат Арслонқулов, Ус т а Ширин Муродов, Қодиржон Хайдаров, Маҳмуд Усмонов, Ҳамро Раҳимовлар шу тарзда таълим олганлар. И.т. да бола руҳиятининг индивидуал хусусиятларини, фан соҳалари ва касб эгаллашга бўлган табиий мойилликларини тўлиқ эътиборга олиш имконияти таъминланади.
Ўзбекистон мустақиликка эришгач, И.т.га эътибор сезиларли тарзда ортди. Айниқса коллеж ва олий ўқув юртларига киришнинг тест тизими жорий этилиши И.т.нинг репетиторлик шакли ривожланишига туртки бўлди. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |