Individuallik
Индивидуаллик (лотича "индивидуум" — "бўлинмас") — муайян нарса ва ҳодиса, шахс ва жониворнинг ўзигагина хос, бетакрор, хусусий белгилар. Белги сифатларининг ўзига хослиги билан индивидуаллик умумийликка (индивид эса умумга) қарама-қарши қўйилади. Дастлаб, индивидуаллик антик даврда атоқли юнон файласуфлари Левкипп ва Демокрит томонидан муайян мазмун ва шаклга, яъни ўзига хос белгиларга эга бўлган нарса ва ҳодисаларга, жумладан, атом ёки индивид (яъни, бўлинмас) кабиларга хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида маълум бўлган. Қадимги Рим файласуфи Сенека индивидуаллик тушунчасини янада такомиллаштиради. Индвидуаллик ўзига хос хусусиятларни ва мазмунини йўқотмай туриб, бошқа бўлакларга бўлинмайдиган аниқ бир нарса (мавжудот) эканлигини эътироф этган. Ўрта асрлар фалсафасида индивидуаллик инсон шахси тушунчасини ифодалаган. ХВИИ асрда индивидуаллик билан боғлиқ фикр мулоҳазалар немис файласуфи Лейбниц таълимотида атрофлича ривожлантирилади. Индивидуаллик немис адиби И. В. Гёте ижодида ҳам ўз ифодасини топди. Индивидуаллик романтизм дунёқараши учун ҳам хос хусусиятдир.
Ҳозирги индивидуаллик тушунчаси илм-фанда турли маъноларда ишлатилади. Масалан, биологияда И. бирор организмга хос ирсий ёки кейинчалик пайдо бўлган хусусиятларнинг ўзига хослигидир; психологияда муайян бир шахснинг фкрилаши, сезгиси, иродаси, истак ва интилиши, эҳтиёжи, қизиқиши, кайфияти, ҳиссиёти, аҳволи, хатти-ҳаракати, одати, майли, қобилияти ва бошқа сифатларини, шунингдек, мижози ва табиатининг ўзига хослигини англатади. Ижтимоий фанларда индивидуаллик оломонга, гуруҳга зид тушунча сифатида ўрганилади. Адабиёцҳуносликда индивидуаллик бадиий образнинг ўзига хос хусусиятлари асарда қай даражада ҳаётий, ҳаққоний акс эттирилганини кўрсатадиган мезон бўлиб хизмат қилади. Бадиий асар қаҳрамонининг ўзига хослиги унинг миллийлиги ва қайси ижтимоий қатламга мансублигини ҳам белгилайди. Ёзувчининг ўзига хос тили ва услубига хос белгилар ҳам индивидуалликни ташкил этади[1].
Юқорида таъкидланганидек, индивидуаллик айни бир ижодкорга, балки инсонга хос шахсият ҳисобланади. Маълум бир обектив фикрга ўз субектив баҳосини кўрсатиш. Бу кўпинча бадиий услубда ишлатилганда поэтик индивидуаллик юзага чиқади. Яни, ижодкор ўзига хос луғавий бирликларни киритиши, улардан фойдаланиши, ҳис- кечинмаларини улар орқали жозибали талқин қилишидир.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
\