Индонез тили (индонезча: Баҳаса Индонесиа) — индонезлар тили. Индонезия Республикасининг расмий тили. Малайяполинезия тиллари индонез шохобчаси суматра гуруҳига киради. И. т. номи Индонезия Республикаси ташкил топгандан сунг малайя тили урнида қуллана бошлади (1945). И. т. малайя тили асосида ривожлана бошлайди ва ундан лексикаси ҳамда морфологиясига кура фарқ қилади. Бу тилга оид қад. ёдгорликлар (ВИИ аср) Суматра о. дан топилган. ИИИ аср дан то ХХ аср 30-й. ларигача малайя тили кабилала-раро ва ороллараро алоқа тили вазифасини утаган. Бу тил ўз тарихий та-раққиёти мобайнида турли алифболардан тузилган ёзувга эга бўлган. ХИИИ аср гача деванагари алифбосидаги, 14— ХИХ асрларда бир неча ҳарф қўшиб араб графикасига асосланган алифбодаги ёзувдан фойдаланилган. ХИХ аср бошларидан лотин графикасига асосланган алифбодаги ёзувга эга. Ривожланиш жараёнида бу тил луғати хитой,,санскрит, араб, голланд ва б. ҳамда қардош (ява, сундан, минан-куба ва б.) тиллардан ўзлаштирилган сўзлар ҳисобига бойиб боради. Фонетик таркиби 6 унли, 4 дифтонг ва 18 ундошдан иборат; ундошлар жарангли ва жарангсизга бўлинади.[1]

Индонез тили
Миллий номи Баҳаса Индонезия
Мамлакатлар Индонезия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 200.000.000
Туркумланиши
Тил оиласи Австронез тиллари
Алифбоси лотин алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 ид
ИСО 639-2 инд
ИСО 639-3 инд

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил