Indonez tillari
Индонез тиллари — малайяпо линезия (ёки автронезия) тиллари оиласига мансуб тиллар. Филиппин, Тайван, Катта ва Кичик Зонд, Малукка о., Малакка я. о., Жан. Ветнам баъзи ҳудудлари ва Мадагаскар о. да тарқалган.
И. т. лингвистик жиҳатдан кам ўрганилган бўлиб, уларни илмий таснифлаш анча мушкул. Илк таснифларга кўра, И. т. лар 8 гуруҳга (франсуз олими Г. Ферран) ёки 16 гуруҳга (нидерланд олими Я. Гонда) бўлинади. И. т. лар ичида энг кўп тарқалгаштари: индонез тили; малайя тили; ява тили; сундан тили (Ява о. жан.-ғарбий қисмида тарқалган); шагал тили; малага-сия тили. Умумий белгисига кўра, бу тиллар аморф тиллар ҳисобланади, ўзак олдидан ва кетидан келадиган қўшимчаларга эга. Унлилар тизими деярли бир жинсли, монофтонг ва дифтонглар мавжуд. Ундош фонемалар таркиби айрим И. т.да сезиларли фарқ қилади. Кўпгина Филиппин тилларида „ф“, „в“, учрамайди, ява тилида эса серебрал (талаффуз вақтида тил орқага қайриладиган) „т“ „д“ товушлар бор.
Шунга қарамай айрим тиллар ва тиллар гуруҳлари ўртасида мунтазам фонетик мувофиқлик кучли намоён бўлади. Бўғин бу тилларнинг кўпчилигида очиқ. Нутқ бўлаклари морфологик жиҳатдан кучсиз дифференсиялашган, уларни ҳинд-европа тилларига қиёсан фарқлаш мумкин эмас.
Сўз туркумлари фарқлаш бўйича турли мезонлар франсуз олими П. Фавр, А. Мап де Марен, нидерланд олими Х. Гиендело ва б. томонидан тав-сия этилган. Баъзи олимлар исм, ол-мош, сонлар, предикатларни (жараён ва сифатни ифода этувчи сўзларни), ёрдамчи сўзлар, ундош сўзларни ажратиб кўрсатганлар. Луғат таркиби этимологик жиҳатдан деярли мос келади. Янги сўзлар, асосан (ўзак олдига, ўртасига ва охирига қўшиладиган), қўшимчалар ёрдамида ҳамда ўзак морфемаларни иккилантириш (орттириш), сўзларни қўшиш ҳисобига ясалади. Луғат бойлиги чет (санскрит, араб, франсуз, инглиз ва б.) тиллардан сўз ўзлаштириш ҳисобига ҳам бойийди.
И. т. нинг барчасида лотин графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланилади. Бу тилларда ўзига хос бадиий-адабий асарлар мавжуд.
Ад. Аракин В. Д., Индонезийсиеязики, М., 1965.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |