Indoneziyada din

Хитой, Ҳиндистон ва Европа билан яқин алоқалар тарихан Индонезия ҳудудида диний ва маданий хилма-хилликка о`з та'сирини о`тказган. 2000-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра мусулмонлар улуши 86,1%, протестантлар 5,7%, католиклар 3%, ҳиндулар 1,8%, буддистлар ва бошқа дин тарафдорлари 3,4% ни ташкил этган.
Индонезия конституциясининг 29-моддасида давлат ягона Худога ишонишга асосланганлиги ва фуқароларнинг диний э'тиқод эркинлиги ҳуқуқларини кафолатлаши айтилган. Мамлакатнинг мустақиллик учун кураши даврида ишлаб чиқилаётган конституция лойиҳасининг муқаддимасида мусулмонлар шариат қонунларига риоя қилиши зарурлиги қайд этилган, бироқ бу ибора 1945-йил, августда лойиҳадан олиб ташланган[1]. Айрим партия ва ҳаракатларнинг 1999-2002-йиллардаги конституциявий ислоҳот даврида конституциянинг 29-моддасига шар'ий эслатмалар киритишга уринишлари муваффақияциз тугаган[1].
"Расман тан олинган" (масалан, аҳолини ро'йхатга олишда) олтита (1978-йилдан 1998-йилгача бешта) дин: ислом, протестантизм, католиклик, ҳиндуизм, буддизм ва конфуцийлик. 1965-йилда Президент Сукарно томонидан э'лон қилинган асл ро'йхатга конфуцийлик киритилган эди, лекин у 1979-йилда Сухарто ҳукумати томонидан "расмий" динлар ро'йхатидан олиб ташланган. Шу сабабли мамлакат аҳолиси 1971-йил аҳолини ро`йхатга олишда конфуцийликни о'зларининг дини сифатида ко'рсатишлари мумкин эди, лекин кейингиларида эмас (1980, 1990, 2000), конфуцийлик тарафдорлари (мусулмон, насроний ёки буддист бо'лмаганлар) "бошқалар" деб қайд этилган ро`йхатга олишларда[2].
Ислом
Индонезия энг ко'п мусулмон истиқомат қиладиган дунё мамлакати бо'либ, у ерда исломга э'тиқод қилувчилар сони 88% дан ошади[3]. Ан'анага ко'ра, мусулмон аҳолиси мамлакатнинг энг зич жойлашган г'арбий қисмида, Ява ва Суматра оролларида то'планишган. Шарқий оролларда мусулмонлар улуши анча кам. Мамлакат мусулмонларининг аксарияти суннийлар, гарчи Жакарта минтақасида бир миллионга яқин шиалар бор бо`лишса ҳам.
Ко`пчилиги мусулмон бўлган ғарбий Ҳиндистон савдогарлари ХИИ асрдан бошлаб Индонезиянинг ғарбий оролларига бора бошладилар. Бу омил маҳаллий аҳолинингислом билан танишувига, уни яхши ко`риб қолишига сабаб бо`лади. Мусулмонларнинг одоби, савдодаги ҳалоллиги маҳаллий аҳоли қалбида Исломга муҳаббатни уйг`отди. Шу билан бирга улардан олдинроқ, таҳминан ВИИИ асрларда ҳам араб савдогарларининг ушбу оролларга ташриф буюрганлиги ҳақида далиллар мавжуд, аммо бу аҳолининг оммавий исломлашувига олиб келмаган. ХИИИ-ХВ асрларда бу ҳудудда ислом дини кенг тарқалди ва равнақ топди, аҳоли ҳаётининг барча соҳаларига сингиб кета бошлади. Савдо муносабатлари каби дин г'арбдан шарққа тарқалди, шимолий Суматрадан бошлаб, со'нгра Явага ва ХВ асрга келиб Малай ярим оролигача кириб борди. ХВИ асрга келиб, ҳиндуларнинг аксарияти фақат Бали оролидагина қолди. Анимист бо'лган шарқий оролларнинг аҳолиси кейинги асрларда ёки исломни ёки насронийликни қабул қилади.
Мажапаҳитнинг со'нгги Ҳинду қироллиги бошқа бир исломлашган "Демак" султонлигининг кучайиши сабаб ХВ аср охири ва ХВИ аср бошларида о'з та'сирини ё'қотади ва 1520-йилда қулайди. Европа мустамлакаси, парадокс равишда, исломнинг тарқалишига ҳам ҳисса қо'шди. Мусулмон савдогарлари йирик портларни тарк этиб, унчалик аҳамиятли бўлмаган портларга кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар, бу эса диннинг олис қишлоқларда тарқалишига олиб келди. Мамлакат мустақилликка эришгандан со`нг ва бугунги кунгача ислом дини ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Сўнгги ўн йилликлардаги ички кўчишлар ислом географиясини кенгайтириб, шарқий, асосан насроний ҳудудларида мусулмонлар улушини оширди.
Эслатмалар
- ↑ 1,0 1,1 {{{заглавие}}}.
- ↑ Лео Сурядината, Эви Нурвидя Арифин, Арис Ананта „Фиве религионс: а мулти-религиоус соcиэтй“, . Индонесиа'с популатион: этҳниcитй анд религион ин а чангинг политиcал ландсcапе. Институте оф Соутҳеаст Асиан Студиэс — 103-104-бет. ИСБН 9812302182.
- ↑ Сурёдининграт, Меидятама. „Wҳо Аре Индонесианс?“. Тҳе Жакарта Пост (2006-йил 2-октябр). 2006-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 2-октябр.
Адабиётлар
- Попов, И. (2017), Буку ружукан семуа алиран дан перкумпулан агама ди Индонесиа [Справочник всех религиозных течений и объединений в Индонезии], Сингаража: Токо Буку Индра Жая
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |