Индрапрастҳа, Индрапат — қад. ҳинд шаҳри; тахминан ҳозирги Дехли ўрнида жойлашган. "Маҳабҳарата" га кўра, Пандавлар уруғи томонидан барпо этилган. Ривоятларга кўра, Куру уру-ғидан бўлган шохлар, Ҳастинапур ш. : ни Ганг дарёси ювиб кетиб шаҳар вайрон бўлгач, И. ни ўз пойтахтларига айлантиришган. Манбаларга кўра, И. катталиги жиҳатидан фақат Каши (қад. -|. Банорас) дан кейин турган. Мил. ИИ аср И да Птолемей Индрабара ш. ни қайд этиб ўтган, уни И. билан айнан дейиш мумкин. Сўнгги йилларда ҳинд археологлари Пурана Кила ш. ҳаробасида қазишма ишлари олиб боришмоқда. Ривоятларга кура, И. шу ерда жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил