Indrikoteriy
Индрикотерий (лотинча: Индриcотҳериум) — гиракодонт оиласига мансуб сутемизувчилар ҳисобланади. Ҳозирда улар йўқ бўлиб кетган. 30-20 миллион йил олдин ўрта олигосен — қуйи миосенда яшаган. Индрикотерий қолдиқлари Осиёнинг кўплаб минтақаларида топилган. Бу Қозоғистоннинг Орол денгизи ҳудудидаги конларда топилган аралотерия ва Мўғулистон олигосенидан олинган белуджетерий билан боғлиқ. Бу каркидонлар қисқа танаси билан бошқалардан фарқ қилади. Шунингдек, улар 3 бармоқли бўлиб, ўрта бармоғи жуда қалинлашган бўлади. Бўйни узун ва боши кичкина ва шохсиз бўлади.
| Индрикотерий | ||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Индрикотерий (Индриcотҳериум) | ||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||
| ||||||||||
Индрикотерий ва белуджетерий — энг узун (4,8 м баландликда[1][2]) ва энг оғир (24 тоннагача[3]) қуруқликдаги сутемизувчилар ҳисобланади. Улар буталар ва дарахтларнинг барглари ва шохлари билан озиқланади. Улар орасида нам ўрмонларда ҳам, ботқоқларда ҳам, қуруқ чўл ва чўл ҳудудларида ҳам яшаган вакиллар ҳам бор.
Таксономия
Индрикотерий туркумининг таксономияси ҳали аниқланмаган. Биринчи марта Клайв Форстер-Купер 1911-йилда Параcератҳериум туркумини тасвирлаб берган. 1913-йилда у Балучитҳериумни ҳам тасвирлаб берган. Индриcотҳериум жинси 1915-йилда тасвирланган (Борисяк).
Параcератҳериум, Балучитҳериум ва Индриcотҳериум уч авлодининг ҳаммаси синоним ҳисобланади (Лукас ва Сорбус (1989-й) ва шунинг учун улар бир-бирининг ўрнини босади, гарчи Индриcотҳериум ва Параcератҳериум бошқа авлодлар деб ҳисобланса ҳам. Ҳар ҳолда, бу номлар остида тасвирланган ҳайвонлар ҳажми ва шаклига кўра ўхшашдир.
Индриcотҳериум трансоуралиcум (Павлова, 1922) — энг кенг тарқалган ва энг кўп ўрганилган тур, Ўрта -Олигоценгача маълум. Ҳозирги Қозоғистон, Мўғулистон, Ички Мўғулистон ва Шимолий Хитой ҳудудида яшаган.
Параcератҳериум оргосенсис (Чиу, 1973) — Индриcотҳериумнинг энг йирик вакили. Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур ҳудудида топилган. Дзунгариотҳериум оргосенсис (Чиу, 1973), Дзунгариотҳериум турфаненсис (Ху ва Ванг, 1978) ва Параcератҳериум липидус (Ху ва Ванг, 1978) деб таърифланган алоҳида фотоалбомлар мавжуд. Буларнинг барчаси эҳтимол бир хил турга мансуб бўлиши мумкин.
Параcератҳериум зҳажременсис (Осборн, 1923) — Келиб чиқишига кўра Ҳиндистонга мансуб. Ўрта ва сўнгги олигоценнинг индикотериуми.
Индриcотҳериум проҳорови (Бориссиак, 1939) — Келиб чиқишига кўра Шарқий Қозоғистонга мансуб. Ўрта ва сўнгги миосен даврининг индикотериуми.
Параcератҳериум бугтиэнсе (Пилгрим, 1908) — Келиб чиқишига кўра Покистонга мансуб. Ўрта Миосен даврига оид. Умумий турга киради. Кейинчалик Балучитҳериум осборни (Форстер Cоопер, 1913) номи билан аталган. У Булужистондаги Читарват тузилмасидан топилган.
Параcератҳериум линхиаэнсе (Тао Денг, 2021) — Тибет платосининг шимолий-шарқий чегарасида, Гансу провинсиясининг Линхиа Хуи автоном туманида сўнгги олигоцен чўкинди жинсларида топилган. Баландлиги 7 метр ва оғирлиги 24 тонна, ўз даврида у қуруқликдаги энг катта сутемизувчи ҳисобланган[4][5].
-
Индриcотҳериум трансоуралиcум бош суяги
-
Индриcотҳериум трансоуралиcум скелети
Наманган индрикотерийси
Наманган вилояти Наманган туманида Қоратепа маҳалласида 2021-йил 13-март куни иссиқхона учун қурилаётган ердан номаълум мавжудотнинг скелети топилган. Унинг ўлчами 1,7-2,0 метр атрофида[6]. Унинг олд оёқлари туёқсимон, орқа оёқлари эса 3 панжали. Бош суяклари эса бошқа ҳайвонларники каби эмас. Скелет бундан 25 миллион йил аввал яшаган динозавр-индрикотерияга тегишли экани аниқланган[7].
Манбалар
- ↑ Паул Г. С. Диносаур моделс: Тҳе гоод, тҳе бад, анд усинг тҳем то эстимате тҳе масс оф диносаурс (эн) // Динофест Интернатионал Проcеэдингс. — 1997. — П. 129—142.
- ↑ Ларраменди, А. Шоулдер ҳеигҳт, бодй масс анд шапе оф пробосcидеанс (эн) : жоурнал. — 2016.
- ↑ „Ученые нашли крупнейшее млекопитающее, ходившее по Земле, — носорога массой в шесть слонов. И показали, как он мог выглядеть“ (ру). Медуза. Қаралди: 2021-йил 20-июн.
- ↑ Тао Денг, Хиаоканг Лу, Шанқин Чен. „Ан Олигоcене гиант рҳино провидес инсигҳц инто Параcератҳериум эволутион“ (эн). Натуре (2021-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 21-июн.
- ↑ Энриcо де Лазаро. „Фоссилс оф Неw Гиант Рҳино Спеcиэс Фоунд ин Чина“ (эн). Сcи-неwс.cом (2021-йил 18-июн). Қаралди: 2021-йил 21-июн.
- ↑ „Наманганда иссиқхона учун қурилаётган ердан номаълум мавжудотнинг скэлети топилди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 14 март.
- ↑ „Намангандан топилган номаълум мавжудот скелетининг қайси ҳайвонга тегишли экани аниқланди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 17 март.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Индрикотерий“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |