Индуктор (лот. индуcо — киритаман, уйғотаман) — 1)қиздириш И. и — қагтиқ, суюқ ва газсимон ўтказгичларни индуксион қиздирадиган қурилма. Ўзгарувчан магнит майдон ҳосил қилувчи индуксияловчи симдан ва қурилмага электр токи келтирувчи ток ўтказгичдан иборат; 2) телефон И.и — дастаки ишлатиладиган паст (18 — 21 Гс) частотали ўзгарувчан электр токида ишлайдиган магнито-электр генератор. И. нинг айланувчи чу-лғамдан ва икки қўзғалмас тўғри бурчакли доимий магнитдан иборат; қўзғалмас чул-ғам ва айланувчи кўп қутбли ҳалқасимон магнитдан иборат хиллари бор (расм). И. ҳарбий ва қишлоқ телефон алоқада, маҳаллий бата-реяларда ишлайдиган телефон тармоқларида қўлланади; 3) электр машина И. и — машинанинг уйғотиш чулғами қисми.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил