Infeksiya
Инфексия (лотинча: инфиcио, инфеcи, инфеcтум – юқтирмоқ, бузмоқ, заҳарламоқ) – патоген микроб (ёки вирус)нинг одам ёки ҳайвон организмига кириши, кўпайиши ва айни вақтда микроб билан организм ўртасида ўзаро мураккаб муносабат вужудга келиши. „Инфексия“ термини баъзан бошқа маънода – касаллик юққан пайтни, инфексион касалликни, унинг микробини ифодалаш учун ишлатилади.
Инфексия касаллик шаклида, шунингдек, бактерия ташувчилик шаклида намоён бўлади. Микробларнинг бир тури қўзғатган касаллик оддий инфексия, икки ёки бир неча тури қўзғатган касаллик аралаш инфексия, юқумли касаллик билан оғриб ўтган ки-шига такрор Инфексия юқиши реинфексия, микробларнинг муайян тури за-рар етказган организмга такрор Инфексия юқиши суперинфексия деб аталади. Баъзи микроблар организмда инактив ҳолатда бўлади, аммо муайян шароитда (киши ўта чарчаганда, совқотганда ва б.) патоген хоссаларини намоён қила олади (аутоинфексия), шунинг натижасида касаллик рўй беради.
Инфексиянинг пайдо бўлиши ва ўтишида патоген микроорганизмларнинг қуйидаги хусусиятлари муҳим рол ўйнай-ди: 1) спецификлиги, яъни муайян биологик турнинг организмда яшаши (мас, қизамиқвируси фақат одам орга-низмида паразитлик қилади) ва фақат ўзи учун ҳарактерли инфексион касалликни қўзғатиши; 2) вирулентлиги, яъни касалликка нечоғли сабаб бўла олиши (қаранг Вирулентлик); 3) муайян аъзоларда (аксари ички аъзоларда) жойлаша олиши (мас, гонококк сий-дик йўллари билан кўз шиллиқ пардаси-да;стафилакокклар ва стрептакокклар жинсий аъзоларда; менингококк мия пардаларида, дизентерия таёқчалари йўғон ичак де-ворида яшаб кўпаяди). Инфексиянинг пайдо бўлиши ва ўтишида макроорганизмнинг хусусиятлари ва ижтимоий шароит муҳим рол ўйнайди.
Одам организми микроб киришига бефарқ бўла олмайди. Одам ва ҳайвонлар организми ҳар хил физиологик ва иммунологик механизмлари борлиги туфайли кўп микробларга табиий чи-дамли бўлади (тери ва шиллиқ пардалар кўп микробларни ўтказмайди, безлардан ишланиб чиқадиган шилим-шиқ, меъда шираси, ўт, кўз ёши ва ш. к. баъзи бактерияларни, вирусларни ўлдиради ва ҳоказо). Одам ва ҳайвонлар организми касаллик микробларининг киришига жавобан иммунитет реакси-яларини ривожлантиради (фагоцитлар микробга нисбатан специфик активла-шади, антителолар ишлана бошлайди, аллергия вужудга келади).
Касаллик юққан киши (бемор, баъзан соғлом одам) ёки ҳайвонлар Инфексия манбаи бўлади (мас, ич терламааа бемор ёки бактерия ташувчи киши, қутуриш касаллигида микроблар юққан ит ва б. ҳайвонлар Инфексия манбаидир). [1]
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |