Инфрақизил фотография -фотофафия соҳаси; инфрақизил нурланишдан фойдаланиб тасвир ҳосил қилиш усуллари мажмуидан иборат. Сурат олишда тўлқин уз. 760 дан 1500 нм гача бўлган инфрақизил электромагнит нурланишлардан фойдаланилади. И. ф. бевосита ёки билвосита усулларда амалга оширилади. Бевосита усулда инфрақизил нурларга сезгир фотопластинка ёки плёнкалар (инфрафо-томатериаллар) қўлланади. Билвосита усулда фотоаппаратнинг объективи олдига ўрнатиладиган махсус электрон-оптик тизимли мослама ишлатилади. У нарсанинг кўзга кўринмайдиган тасви-рини кўзга кўринадиган тасвирга айлантириб, тасвир равшанлигини ҳам кучайтириб беради. Бунда кўзга кўринадиган нурланишлар (ёруғлик) ни сеза оладиган оддий фотоплёнкалар билан қоронғида ҳам фотосуратлар олиш мумкин (расмга қ.).

И. ф. нинг оддий фотографияга нисбатан кўпгина афзалликлари бор. Мас, инфрақизил нурлар бир жинсли бўлмаган муҳит (атмосфера тумани) дан ўтга-нида кўзга кўринадиган нурланишга нисбатан кам сочилади, интенсивлиги деярли ўзгармайди, шунинг учун И. ф. ёрдамида узокдаги объектларнинг аниқ тасвирларини олиш мумкин. Кўзга кўринадиган ва инфрақизил нурланишларнинг жисм (муҳит) лардан ўтиш ва қайтиш коэффициентлари ҳар хил. Шу сабабли И. ф. да оддий ёругликда кўзга кўринмайдиган деталларни инфрақизил нурланишлар ёрдамида ажратиш мумкин. И. ф. нинг бундай хусусиятларидан, мас, бота-никада ўсимликлар касалликларини (2-расм). Қора кўйлак кийган қўғирчоқ фотографияси: а — кўзга кўринадиган нурланишда; б — инфрақизил нурланишда. Инф-рақизил фотографияда кийимнинг турли рангда бўлиши унинг турли материаллардан таёрланганлигини кўрсатади (бу материалларнинг инфрақизил нурланишни қайтариш қобилияти турличадир).

Эргаш Назиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил