Инфрақизил техника - инфра-қизил нурлардан фойдаланиш билан боглик бўлган техника. Чўғланма лампалар, импулсли лампалар, квант генераторлар инфрақизил нур манбалари, болометрлар, термоэлементлар, фоторезисторлар ва фотоэлементлар уларнинг қабул қилгичлари ҳисобланади. И. т. га инфрақизил нурларни сезадиган ва ўлчайдиган асбоблар, қоронғ-ида кузатиш ва фотосуратга олиш асбоблари, қизиган жисмлар температурасини узоқдан туриб ўлчаш асбоблари, яши-рин сигнализация, космик алоқа во-ситалари, масофа ўлчагичлар, ер, сув ва осмондаги нишонлардан ажраладиган инфрақизил нурлардан фойдаланиб, уларни қидириб топадиган асбоблар, снаряд ва ракеталарни мўлжалга ўзи тўғрилайдиган қурилмалар киради. Инфрақизил нур манбалари ва қабул қилгичлар, инфрақи-зил нурларни ажратиб берадиган ёруғлик филтрлари, спектрнинг инфра-қизил соҳаси учун шаффоф бўлган материаллар ва б. ни ишлаб чиқиш ва яратиш билан ҳам шуғулланади. И. т. дан ёғоч ва лок-бўёқ қопламаларни қури-тишда, моддаларни спектрал анализ (таҳлил) қилишда, ички нуқсонларни аниқлашда, касалликларни ташхис қилишда, узоқдаги юлдузлар спектрини ва сайёралар атмосферасини текширишда, космик кемаларнинг траекторияларини назорат қилиш, уларни автоматик бошқариш ва б. да фойдаланилади (яна қ. Инфрақизил нурланиш).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил