Infratovush
Инфратовуш (лот. инфра — қуйи, паст, остида) — инсон қулоғига эши-тилмайдиган паст частотали (частоталари 16 гс дан паст бўлган) эластик тўлқинлар. Ер юзида И. ҳосил қилувчи манбалар хилма-хил (мас, чақмоқ чақиши, тоғлар кўчиши, ўрмон ва денгизнинг шов-шуви, шамол гувуллаши ва ҳоказо). И. муҳитда жуда кам ютилади, шунинг учун у ҳаво, сув ва ер юзида жуда узоқ масофаларга тарқалади. И. нинг бу хусусиятларидан, мас, атмосферанинг юқори қатламларини, ер пўстини тадқиқ қилишда, кучли портлашнинг узоқлигини ва денгизларда кучли тўлқинлар тарқа-лаётган манба узоклигини аниқлашда фойдаланилади. И. ни ўлчашда махсус асбоблар — микрофон, гидрофон, геофон ёки вибратор ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |