Инфузориялар (Лаcрймариа, Cолепс, Стентор, Дилептус, Парамеcиум)

Инфузориялар (Инфузориа, Cилиопҳора) — юксак ривожланган бир ҳужайрали ҳайвонлар типи. Танасининг узунлиги 12 мкмдан 3 мм гача. Ташқи кўриниши ҳар хил; эркин ва ўтроқ, якка ва колония бўлиб яшовчи турлари бор. Ҳаракатланиш органоидлари танасини қоплаб турувчи киприклардан иборат. Танаси юпқа ва пишиқ пелликула қобиқ билан қопланган. Ядроси 2 хил: битта катта ядро (макронуклеус) ва битта ёки бир неча кичик ядро (микронуклеус)дан иборат. Катта ядро ловиясимон, занжирсимон, тақасимон ёки бошқа шаклда, кичик ядро думалоқ бўлади. Инфузориялар ҳазм қилиш ва айириш органоидларининг анча мураккаб тузилганлиги билан бошқа бир ҳужайралилардан фарқ қилади. Эркин яшовчи инфузорияларда оғизолди чуқурчаси, оғиз, ҳалқум, ҳазм қилиш вакуоллари ва чиқариш тешиги бўлади. Қисқарувчан вакуоллари 2 та, мураккаб тузилган бўлиб, ситоплазмадан суюклик йиғувчи узун найчалар, суюклик сақловчи резервуар ва чиқариш найчасидан иборат. Инфузориялар нинг эктоплазмасида ҳимоя вазифасини бажарувчи ипсимон отилувчи таначалар (трихосисталар) жойлашган. Паразит инфузориялар нинг оғиз тешиги ва қисқарувчан вакуоллари бўлмайди. Бактериялар ва сув оътлари билан, оғизсиз паразит турлари фагоцитоз усулда озиқланади. Инфузориялар иккига бўлиниш, кетма-кет бўлиниш, кўп марта бўлиниш, куртакланиш орқали кўпаяди. Инфузориялар да жинсий жараён иккита инфузория ўртасида ирсий белгиларнинг алмашинуви (конюгация) орқали содир бўлади. 8000 га яқин тури маълум. Денгиз, чучук сув ва тупроқда учрайди. 2 синф (киприкли ва сўрувчи инфузориялар) га бўлинади. Айрим инфузориялар ҳайвонлар (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, сут эмизувчилар) ошқозонида симбиоз яшайди. Кавш қайтарувчи сут эмизувчилар ошқозонида офриосколекс инфузорияси яшайди. Бир қанча инфузориялар паразитлик қилади. Балиқларда ихтиофтириус, уй ҳайвонлари ва одамларда балантидий паразитлик қилиб, катта зиён келтиради. Айрим инфузориялар (масалан, туфелка) лаборатория ҳайвонлари ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил