Персеверанcе марсюрари томонидан 2021-йил 7-апрелда Марсда суратга олинган Ингенуитй.

Ингенуитй (инглизчадан таржимаси — „Кашфиётчилик“); 2020-йил апрелига қадар лойиҳавий номи Марс Ҳелиcоптер Сcоут (инглизчадан таржимаси — „Марс разведкачи вертолёти“) — 2021-йил 18-февралда Марсга этилган ва 19-апрелда биринчи парвозини амалга оширган роботлаштирилган учувчисиз вертолётдир. Ингенуитй — ўзга фазовий жисмлар атмосферасида кўп марта учишни амалга оширувчи ўз двигателига эга биринчи учиш қурилмаси ҳисобланади.

Бир неча йиллар давомида „Марс-2020“ ва бошқа молиявий дастурлар доирасида ишлаб чиқилган[1] 2014-йил июлда лойиҳаси қабул қилинган марсюрар ускуналари орасига кирмаган[2]. Экспедиция режасига учиш технологиясини намойиш этиш мақсадида (инглизча: течнологй демо)[3][4] 2018-йил 11-майда киритилган[5][6]. НАСА вертолёт яратилиши учун 85 миллион АҚШ доллари ажратган[7].

Бир ойлик муваффаққиятли синовлардан сўнг „имкониятлар намойиши“ (инглизча: оператионс демо) доирасида Персеверанcе марсюрари ўрганиш ишларида сифатли тасвирлар олиш мақсадида фойдаланиляпти[8][9].

Аппарат конструксиясининг тавсифи

Конструксия элементларининг ўлчами[4]
Элементлар Ўлчамлар, мм
Умумий баландлик 490
Фюзелляж (узн, кнг, блнд) 195×163×136
шуниндек, платформа ~190×~160×~30[10]
Клиренс ~130[4]
Шасси узунлиги 384
Қуёш батареялари панели 425×165[11]

Манбалар

  1. ↑ Фоуст 4.5.18.
  2. ↑ Броwн, 2014.
  3. ↑ НАСА 12.05.2018.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Ландинг Пресс Кит.
  5. ↑ Гуш, 2018.
  6. ↑ Чанг, 2018.
  7. ↑ Ландинг Пресс Кит, с. 14.
  8. ↑ Неwс #8936 30.04.2021.
  9. ↑ „Марсни ўрганиши режалаштирилган биринчи вертолёт сайёрага қўнди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 05-04-2021.
  10. ↑ Волпе.
  11. ↑ Солар Аррай.

Ҳаволалар