Ingichka ichak
Ингичка ичак - одам ва умуртқали ҳайвонлар ичагининг бир қисми; меъда билан йўғон ичак оралиғида жойлашган. Ингичка ичак ҳазм йўлининг энг узун қисми; у меъданинг охирги чиқиш қисмидан бошланиб, йўғон ичакнинг бошланғич қисмигача давом этади; уз. 7–8 м. Ингичка ичак ўн икки бармоқ ичак, оч ичак ва ёнбош ичакдан иборат. Ўн икки бармоқ ичак Ингичка ичакнинг бошланғич қисми бўлиб, уз. 25—30 см (тахминан 12 бармоқ энича), шакли тақага ўхшаш. Ўн икки бармоқ ичакдан оч ичак бошланиб, Ингичка ичакнинг 2/5 қисмини ташкил этади. Оч ичак ёнбош ичакка уланиб кетади: у Ингичка ичакнинг 3/5 қисмига тенг. Ингичка ичакдеворлари сероз, сероз ости, мускул, шиллиқ парда ости ва шиллик, пардадан иборат. Шиллиқ парда Ингичка ичакнинг энг ички қавати бўлиб, бурмалар ҳосил қилиб жойлашган. Унинг юзаси жуда кўп вор-синкалар билан қопланган; ворсинкаларда лимфа ва қон томирлар ҳамда нервлар бор. Ингичка ичакнинг бу каватида 4 млн. га яқин сўрғичлар мавжуд. Овқат бўтқаси меъдадан ўн икки бармоқ ичакка ўтгач, меъда ости бези шираси, жигардан ажралган ўт ва ичак ширалари билан аралашиб шимилишга тайёр бўлади ва сўрғичлар орқали қонга сўрилади. Ингичка ичакнинг ҳамма қисмида ичак шираси ишлаб чиқарадиган безлар бўлиб, улар овқат парчаланишида муҳим рол ўйнайди. Ингичка ичакнинг ўн икки бармоқичак қисми қорин деворининг орқасида И— ИИИ бел умуртқалари қаршисида жойлашган. Унга асосий ҳазм безларининг йўллари, жигар ва ўт пуфагининг ўт йўллари, меъда ости безининг шира чиқариш йўли очилади. Оч ва ёнбош ичак бўшлиғининг марказий қисмини эгаллайди ва бир тилай қовузлоқлар ҳосил қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |