Ingichka volfram koni
Ингичка волфрам кони -каттақўрғон ш.дан (Самарқанд вилояти) жан.шарқса Зирабулоқ тоғларида жойлашган кон. 1941 й. А. М. Енгаличев топган, Ингичкасой номи билан аталган. Кон 1943 й. ишга туширилган. И. в. к.нинг истикболини аниқлаш ва разведка қилишда Ҳ. М. Абдуллаев, А. В. Королев, Н. В. Лиценмаер, И. Ҳ. Ҳамробоев, Н. Д. Ушаковлар қатнашган.
И. в. к. геологик тузилишида юқори карбон — қуйи перм даври отқинди ва юқори силур даври метаморфик жинслари иштирок этган. Отқинди жинслар биотитли гранодиорит, гранит ва лампрофир, аплит дайкалари, пегматитлардан иборат. Чўкинди метаморфик жинслар мармарлашган оҳақтош, слюдали сланецлар ва турли таркибли роговиклардан тузилган. И. в. к.даги волфрам рудаси (шеелит) юқори силур даври мармарларининг гранодиорит ва гранитлар билан туташган жойларида ҳосил бўлган. Шеелит 2—3 см катталикдаги кристалл ва баъзан ертомирчалар ҳолида учрайди. Шеелитдан ташқари конда пирротин, пирит, халкопирит, касситерит, молибденит ва б. минераллар ҳам бор. Волфрамли скарнларнинг калинлиги 5—10 см дан 15—20 м гача, уз. 100—600 м, баъзан 1,5—2 км гача, чуқ. 800 м. Волфрам рудаси массасининг 90% қатламсимон скарнларда, 10% часи скарнли томирларда ва аляскитларда, қолган 1% часи чўкинди жинсларининг қатламлари орасида жойлашган. И. в. к.туфайли Ингичка шаҳарчаси барпо этилган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |