Inglizcha debyut
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Юришлар | 1.c4 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ЭCО | А10–А39 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Илк бор қўлланиши |
Стаунтон ва Саинт-Амант, 1843 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Номланиши | Ҳоwард Стаунтон | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Инглизча дебют – бу қуйидаги юриш билан бошланадиган шахмат дебюти:
- 1. c4.
Ушбу қанот дебюти оқ доналарнинг энг муваффақиятли тўрт дебютларидан бири ҳисобланади[1][2]. Оқлар марказ учун курашни гипермодернизм услубида қанотдан д5 квадратига даъво қилиш орқали бошлайди[3]. Инглиз тилида қайд этилган кўплаб манбаларда инглизча дебют 1.Нф3 билан бир хил тарзда транспозиция қилинади. Инглизча дебют Нимсович ҳимояси ва Грунфелд ҳимоясидан қочиш ҳамда фойдали юришларга мослашиш мақсадида яратилган[4].
Тарихи
Инглизча дебют ўз номини ХИХ асрнинг етакчи инглиз шахматчиси Ҳовард Стаунтондан олган. Ушбу дебют 1843-йилда Сен-Амант билан ўйинда ва Лондонда 1851-йилда халқаро турнирда қўлланган[5]. Бу дебют Стаунтоннинг замондошларини илҳомлантирмади ва фақат ХХ асрга келиб оммалашди. Бугунги кунда классик ва гипермодерн шахмат позицияларига эришиш учун ишлатилиши мумкин бўлган мустаҳкам дебют сифатида тан олинган. Михаил Ботвинник, Тигран Петросян, Анатолий Карпов, Гарри Каспаров, Магнус Карлсен ва Динг Лирен жаҳон чемпионатидаги ўйинларида ундан фойдаланишган. Бобби Фишер ўз фаолиятининг охирида ўзининг одатий 1.э4 версиясидан унга ўтиб, 1970-йилда Палма де Маллорcа Интерзоналда Лев Полугаэвский ва Оскар Паннога қарши ўйинда ҳамда жаҳон чемпионатида Борис Спасскийга қарши ўйинда фойдаланган.
Таксономия
Инглизча дебютда очилиш юришларига қарши ҳаракат учта теорияга асосланади.
Симметрик ҳимоя: 1…c5
Симметрик ҳимоя (ЭКОда А30–39 таснифи) 1…c5 ни юришига асосланган ва c-пиёдаларнинг иккаласи ҳам симметрияни сақлаган ҳолда икки квадратча ривожланганлиги сабабли шундай номланади[6]. Асосий қисм қоралар …c5 ни кечиктириш орқали кўплаб ҳаракатларни олдини олади. Масалан, 1.c4 Нф6 2.Нc3 (ёки 2.Нф3) c5.
| а | б | c | д | э | ф | г | ҳ | ||
| 8 | 8 | ||||||||
| 7 | 7 | ||||||||
| 6 | 6 | ||||||||
| 5 | 5 | ||||||||
| 4 | 4 | ||||||||
| 3 | 3 | ||||||||
| 2 | 2 | ||||||||
| 1 | 1 | ||||||||
| а | б | c | д | э | ф | г | ҳ | ||
Ҳар бир ўйинчи д-пиёда билан марказда эрта ҳаракат қилиши мумкин. Сицилиянча дебютга ўхшаб оқлар учун д2–д4 2.Нф3 билан симметрик ҳимояда учинчи ҳаракатда пайдо бўлиши мумкин. Бунда қоралар 2 … Нc6, 2 … э6, 2 … дан бирини танлайди.
3.д4 дан кейин ўйин одатда 3…cхд4 4.Нхд4 билан давом этади. Ўйинлар турли хил позицион ва тактик ғояларни бериши мумкин ва агар оқлар кейинги ҳаракатда э4 ўйнаса, тезлаштирилган Дракон, Тайманов, Кан ёки Калашников ўзгаришлари вужудга келиши мумкин. Агар қоралар оқлар э4 ўйнамасидан олдин д5 ўйнаса, у ҳолда ўйин Фарзин гамбити вариантига ўтиб кетиши мумкин.
Қоралар 2…Нф6 ўйнаганда, бу чизиқлар кўпинча Анти-Бенони деб аталади, чунки бу позицияларга кўпинча 1.д4 Нф6 2.c4 c5 3.Нф3 транспозициясидан кейин эришилади. Бу вазиятда оқлар Бенони ҳимоясидан кейин пайдо бўлиши мумкин бўладиган ҳолатдан қочади. 3.д5. 3…cхд4 4.Нхд4 дан кейин қоралар 4…э5 билан давом этиши мумкин. Оқлар отларини фарзин томонига олиб ўтишга ҳаракат қилади.
Тескари сицилиянча: 1…э5
Тескари сицилиянча (ЭКОда А20–29 таснифи) 1…э5 жавоби билан киритилган ҳимоянинг яна бир кенг тоифасидир. Бунда қоралар …э5 ўйнашни кечиктириши мумкин, масалан 1.c4 Нф6 2.Нc3 Нc6 3.Нф3 э5, гарчи …э5 кечиктирилган бўлса ҳам, у ўйналганидан кейин ҳимоя тескари сицилиянча деб таснифланади.
| а | б | c | д | э | ф | г | ҳ | ||
| 8 | 8 | ||||||||
| 7 | 7 | ||||||||
| 6 | 6 | ||||||||
| 5 | 5 | ||||||||
| 4 | 4 | ||||||||
| 3 | 3 | ||||||||
| 2 | 2 | ||||||||
| 1 | 1 | ||||||||
| а | б | c | д | э | ф | г | ҳ | ||
1…э5 дан сўнг, оқлар қўшимча темпга эга бўлади. Бу кўпинча тескари сицилиянча деб аталади. Бруcе Леверетт МCО-14 нинг инглиз тили бўлимини ёзар экан, шундай деди: „Инглизча дебютда тескари сицилиянча бўлиш табиий, аммо натижалар кўпинча ҳайратланарли бўлади.“
Адабиётлар
- Каллаи, Габор; Рибли, Золтáн. Wиннинг Wитҳ тҳе Энглиш. Ҳенрй Ҳолт, 1993. ИСБН 978-0-8050-2642-9.
- Костен, Тонй. Тҳе Дйнамиc Энглиш. Гамбит Публиcатионс, 1999. ИСБН 978-1-901983-14-2.
- Ҳансен, Cарстен. Тҳе Сймметриcал Энглиш. Гамбит, 2001. ИСБН 978-1-901983-40-1.
- Притчетт, Cраиг. Плай тҳе Энглиш. Эверйман Чесс, 2008. ИСБН 978-1-85744-545-9.
Манбалар
- ↑ Меер-Каҳлен, Стефан „Шреддер опенинг датабасе статистиcс“. Қаралди: 2008-йил 19-январ.
- ↑ „Чесс Опенинг Эхплорер“. Чессгамес.cом. Қаралди: 2008-йил 19-январ.
- ↑ „Чесс Опенингс Датабасе статистиcс“. 2010-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-август.
- ↑ Чесс Лифе, 1–7, Унитед Статес Чесс Федератион, 2004 — 303-бет.
- ↑ де Фирмиан, Ниcк. Модерн Чесс Опенингс: МCО-15. Неw Ёрк: Давид МcКай Cо., 2008 — 675-бет. ИСБН 978-0-8129-3682-7.
- ↑ Ҳоопер, Давид; Wҳйлд, Кеннетҳ. Тҳе Охфорд Cомпанион то Чесс, 2нд, Охфорд Университй Пресс [Фирст пуб. 1992], 1996 — 404-бет. ИСБН 0-19-280049-3.