Инго Молнáр — 2013-йил май ҳолатига кўра Ред Ҳат компаниясида ишлайдиган венгриялик Линух хакери. У операцион тизимга хавфсизлик ва унумдорлик соҳасида қўшган ҳиссалари билан танилган.

Инго Молнáр
Касби Дастурчи

Ҳаёти ва фаолияти

Молнáр Эöтвöс Лорáнд университетида таълим олган.

Ишлари

Унинг Линух ядросига қўшган қўшимчалари орасида Линух 2.6.0 нинг О(1) режалаштирувчиси ва Линух 2.6.23 нинг Cомплетелй Фаир Счедулер (CФС) режалаштирувчиси, ядро ичидаги ТУХ ҲТТП/ФТП сервери, шунингдек иплар билан ишлашни яхшилаш бўйича ишлари мавжуд[1]. У шунингдек „Эхеc Шиэлд“ номли ядро хавфсизлик хусусиятини ёзди. Бу хусусият стек бажариш рухсатини ўчириб қўйиш орқали х86 архитектурасида стек асосидаги буфер тошиб кетиши эксплуатацияларининг олдини олади[2].

Тҳомас Глеихнер билан биргаликда у реал вақт режимида ишлайдиган ПРЕЭМПТ РТ ямоқ тўплами устида ишлади. Бу тўплам Линух ядросининг максимал ип алмашиш кечикишини чегараланмаган миллисекундлардан ўнлаб микросекундлар тартибидаги чегараланган қийматларга камайтиршни мақсад қилади (тизимга қараб)[3]. 2011-йил ҳолатига кўра Тҳомас Глеихнер ямоқни янада такомиллаштириш ва ямоқ тўпламининг муҳим инфратузилма ямоқларини асосий Линух ядросига киритиш устида ишлайди.

Линух 2.6.21 дан Линух 2.6.24 гача бўлган даврда у Cон Коливас режалаштирувчи ишлари илҳомлантирган Cомплетелй Фаир Счедулер (CФС) устида ишлади. CФС Линух 2.6.23 билан Линух ядросининг аввалги жараёнлар режалаштирувчисини алмаштирди[4].

2012-йилда Молнáр Линух иш столини фойдаланувчилар учун иловалар нуқтаи назаридан „етарлича эркин эмас“ деб танқид қилди. У марказлашган тарзда ташкил этилган Линух дистрибутивларининг одатда қўлланиладиган дастурий таъминотни тарқатиш тизими фойдаланувчилар ва илова ишлаб чиқарувчиларнинг талабларини қондириш учун етарлича тез ва мослашувчан эмаслигини таъкидлайди[5]. Молнáр барқарор платформа ва мустақил дастурий таъминот провайдерлари томонидан шаклланган янада мослашувчан илова инфратузилмасига имкон берувчи марказсизлаштирилган жойлаштириш усулини (Аутопаcкаге, Зеро Инсталл ёки АппИмаге каби)[6][7] таклиф қилади[8].

2022-йил бошида у „Фаст Кернел Ҳеадерс“ деб аталган тахминан 2300 та ямоқлар тўплами бўйича РФC тақдим этди. Бу ямоқлар ядро компиляция вақтини 50-80% га яхшилаш ва шу билан бирга инcлуде файлларининг иэрархияси ва боғлиқликлари — яъни „депенденcй ҳелл“ муаммосини сезиларли даражада камайтириш мақсадида мўлжалланган[9].

Иқтибослар

Линух иш столининг оммавий фойдаланувчилар томонидан нима учун ҳали қабул қилинмаганлиги ҳақидаги саволга[5]:

Бепул Линух иш столининг асосий муваффақияцизлиги шундаки, у парадоксал тарзда етарлича эркин эмас...

Линух иш столи дистрибутивлари бир миллиард қатордан ортиқ коддан иборат 20 минг та илова пакетини „эгаллашга“ уринмоқда ва улар атрофида параллел, асосан ёпиқ экотизимлар яратилган...

Линух пакетларини бошқариш тизими корпоратив муҳитда нисбатан яхши ишлайди, аммо Линух иш столи 10 йил олдин, 1000 та пакет чегарасида кенгайишни то'хтатди...

Манбалар

  1. ↑ КернелТрап — Инго Молнáр билан суҳбат (2002-12-03)
  2. ↑ „"Эхеc Шиэлд", янги Линух хавфсизлик хусусияти [ЛWН.нет“]. лwн.нет. Қаралди: 2020-йил 10-ноябр.
  3. ↑ „[анноунcе сплит-уп -рт патч-қуэуэ, в2.6.22.1-рт2“]. www.маил-арчиве.cом. Қаралди: 2020-йил 10-ноябр.
  4. ↑ Линух: Cомплетелй Фаир Счедулер бирлаштирилди (2007-07-10)
  5. ↑ 5,0 5,1 Молнар, Инго „Течнологй: Wҳат аилс тҳе Линух десктоп? Парт И.“ (2012-йил 17-март). Қаралди: 2012-йил 16-июн.
  6. ↑ Леонард, Тҳомас „Деcентралисед Инсталлатион Сйстемс“. оснеwс.cом (2007-йил 16-январ). Қаралди: 2012-йил 3-май.
  7. ↑ Петер, Симон „АппИмагеКит Доcументатион 1.0“ 2–3. ПортаблеЛинухАппс.орг (2010). 2010-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-июл.
  8. ↑ Инго Молнар. „Течнологй: Wҳат аилс тҳе Линух десктоп? Парт ИИ.“ (2012-йил 17-март). Қаралди: 2012-йил 16-июн.
  9. ↑ Инго Молнарнинг ямоқ қўшимча хати (2022-01-02)

Ҳаволалар