Инилчиқ (Жанубий Инилчиқ ва Шимолий Инилчиқ) — Марказий Тяншан тоғларидаги водий музликлари. Инилчиқ дарёсининг юқори оқимида. Жанубий И. ёки И. — Тяншандаги энг йирик ва узунлиги жиҳатидан (уз. 59,5 км, майд. 800 км²) Ўрта Осиёдаги (Федченко музлигидан кейин) иккинчи тоғ-водий музлиги. Шимолий И. ёки Резниченко музлиги (уз. 38,2 км)ни Жанубий И.дан Хонтангри чўққиси ажратиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил